November 15

"Шўртан ГКМ" МЧЖда қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда

“Шўртан ГКМ” МЧЖда муҳандислик коммуникациялари ва технологик жиҳозларнинг қиш мавсумида узлуксиз ҳамда барқарор ишлашини таъминлаш бўйича бир қатор тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, мажмуа технологик ҳудудидаги насослар, қувурлар ва қувурбоғлагичларнинг ҳолатини текшириш натижасига кўра яроқсиз ҳолга келган ускуналар, қувурлар ҳамда қувур боғлагичларни янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, технологик қурилмалардаги қувурузатгич изоляциялари, маҳкамловчи арматура қутилари ва технологик аппаратлар изоляцияларининг яроқсиз жойларида қисман алмаштириш ишлари бажарилиб, қиш мавсумида талофатсиз ишлаши учун тайёр ҳолатга келтирилди.

Назорат ўлчов асбобларининг импульс трубкалари изоляцияси, иситиш тизими линиялари ҳамда боғловчи қутиларининг герметик ҳолатини текшириш ва камчиликларини бартараф қилиш бўйича амалий ишлар бажарилмоқда.

Мажмуанинг маъмурий бинолари ва соҳа объектларида иситиш тизимлари ишга туширилиб, иситиш тизимларини меъёрий ҳолатда ишлаши назоратга олинган.

Шунингдек, мажмуага қарашли ишчилар шаҳарчасида, "Эркатой-1,2,3,4" мактабгача таълим муассасаларида ҳамда "Геолог" МССМда қозонхона мўрилари, иситиш тизимидаги металл қувурлар тозаланиб, ҳозирда сув иситиш қозонлари ишга туширилиб, меъёрий иш режимида ишламоқда.

Бундан ташқари, қиш мавсумида олдинги йиллар каби содир бўлиши мумкин бўлган аномал совуқ об-ҳавони эътиборга олган ҳолда асосий ишлаб чиқариш жараёнларидаги қурилма ва жиҳозларни беталофат ишлатиш ва совуқдан ҳимоя қилиш бўйича алоҳида чора-тадбир ишлаб чиқилган бўлиб, бу борада ҳам амалий ишлар бошлаб юборилган.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|