February 24, 2022

Қозоғистон Респyбликасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Қашқадарё вилоятидаги ташрифи давомида Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишди

Қозоғистон Респyбликасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Сатибалди Дархан Амангельдиевич Қашқадарё вилоятидаги ташрифи давомида Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида Қозоғистон элчисига Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш жараёнлари ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди ва Шўртан газ кимё мажмуаси базасида ташкил этилган биринчи нефтгаз кластери меҳмонларга катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, мажмуада мураккаб технологик қурилмаларни 100 фоиз маҳаллий мутахассислар томонидан бошқарилаётганлиги ва хизмат кўрсатаётганлиги алоҳида таъкидланди.

Ташриф сўнггида томонлар ўртасида келажакда амалга ошириладиган ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот учун, 2021 йилнинг июл ойида Қозоғистон Республиксининг “Samruk-Kazyna” AЖ тасарруфидаги “KLPE” TOO компанияси мутахассислари Шўртан газ кимё мажмуасида ўз касбий маҳоратларини оширишган эди.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати