Мажмуада Акром Норчаев ва Марат Мухаметшин хотирасига бағишлаб мини футбол бўйича ХОТИРА ТУРНИРИ ўтказилди
Узоқ йиллар давомида "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖнинг ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида самарали меҳнат қилиб, ўчмас ном қолдирган марҳум Норчаев Акром Хурсанович ва Мухаметшин Марат Сергеевич хотирасига бағишлаб, мажмуада ҳар йили анъанавий тарзда 40 ёшдан катталар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича хотира турнири ўтказилиб келинмоқда.
Мазкур турнирининг 2024 йилги мусобақаси сентябрь ойида ўтказилиб, унда мажмуанинг турли хил цех, тармоқ, хизмат ва бўлимларидан ташкил топган 12 та жамоа 2 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этишди.
Қизғин курашлар остида ўтказилган мусобақада мажмуа бошқарув аппаратининг "AUP" жамоаси биринчи ўринни, Этилен ишлаб чиқариш цехининг "ETILEN" жамоаси иккинчи ўринни, "Қаршитермопласт" цехининг "TERMOPLAST" жамоаси эса учинчи ўринни эгалладилар.
Мусобақа якунига бағишланган тадбирда "Шўртан ГКМ" МЧЖ Бош директори Шухрат Асланов сўзга чиқиб, Акром Хурсанович ва Марат Сергеевич билан бирга ишлаган вақтларини эслаб, улар хотирасига илиқ фикрлар билдирди.
Мусобақа кўтаринки руҳда ўтганлигини алоҳида таъкидлаб ўтгани ҳолда ушбу турнирда иштирок этган ва ташкилий ишларда кўмаклашган барчага ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.
Тадбир якунида мажмуа маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитаси томонидан ғолиб ва совриндорларга ташаккурнома ва пул мукофотлари топширилди.
Шунингдек ушбу мусобақада бир қанча номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорлар ҳам тақдирландилар:
Турнирнинг энг яхши дарвозабони - НОМОЗОВ УМИД - "AUP" жамоаси;
Турнирнинг энг яхши ҳимоячиси - БЎРИЕВ БАХТИЁР - "ENERGETIK" жамоаси;
Турнирнинг энг яхши ҳужумчиси - САИДҚУЛОВ ЖАМШИД - "TERMOPLAST" жамоаси;
Турнирнинг энг яхши ўйинчиси - ҚУРБОНОВ АБРОР - "ETILEN" жамоаси;
Турнир тўпурари - ЖАББОРОВ ХУРШИД - "AUP" жамоаси;
Мухлислар дарвозабони - КОМИЛОВ ҲУСНИДДИН - "ENERGY" жамоаси;
Мустаҳкам ҳимоя қўрғони - ДУСМУРОДОВ ЛУТФУЛЛА - "AUP" жамоаси;
Ишончли ярим ҳимоя - РЎЗИЕВ БЕКТЕМИР - "TERMOPLAST" жамоаси;
Энг хавфли ҳужумчи - ИСМОИЛОВ ШАВКАТ - "AVTOTRANSPORT" жамоаси;
Энг тиниб тинчимас ҳужумчи - ҚУЛДОШЕВ ШЕРАЛИ - "ETILEN" жамоаси;
Турнир фахрийси - УРИНОВ ЧОРИ - "ENERGETIK" жамоаси;
Турнир кашфиёти - ЖУРАЕВ ЛАЗИЗ - "SHGKM CITY" жамоаси;
Мухлислар ёқимтойи - БОЗОРОВ ШАВКАТ - "UZCLEAR" жамоаси.
Мусобақа ва тақдирлаш маросимидан фотолавҳалар: