ШГКМ ишлаб чиқариш жараёнларига бир назар
Азот ва Ҳаво олиш қурилмаси ҳақида қисқача
Азот ва ҳаво ишлаб чиқариш қурилмаси газ ҳолатидаги азот ишлаб чиқаришга мўлжалланган, шунингдек ҳаво билан ишлайдиган (пневматик) жиҳозларни ишлатиш учун НЎА ва А ҳавосини, завод учун техник ҳавони, пиролиз печи учун коксланишни сўндирувчи ҳавони, НЎА ва А ни авария ҳолатда ишлашини таъминлаш учун юқори босимли ҳавони ишлаб чиқаради.
Газ ҳолатдаги азот 2210 nm3/h;
НЎА ва А учун ҳаво 2900 nm3/h;
Коксланишни сўндирувчи ҳаво 5500 nm3/h;
Қурилма 2001 йилда ишга туширилган. Азот ва ҳаво олиш қурилмаси “Аtlаs Сорсо” ва “Lоtepro” компаниялари маҳсулоти бўлиб, ўрнатилган жиҳозларнинг асосий қисми “Аtlаs Сорсо” компаниясига тегишли.
Йиллик иш вақти фонди 8000 соат.
Азот ва Ҳаво ишлаб чиқариш қурилмаси учун атмосфера ҳавоси хом ашё бўлиб ҳисобланади. Атмосфера ҳавосини асосий таркиби азот ва кислороддан иборат бўлиб, қуриқ ҳавода уларнинг умумий миқдори 99,04 % га тенг. Ҳаводаги аргон миқдори 0,93 % ни ташкил этади. Водород, азот диоксиди ва углеводородларнинг қуюқланиши (концентрацияси) жуда кенг чегарада ўзгаради. Ҳаводаги сув буғларининг миқдори ҳавонинг температурасига ва унинг сув буғига тўйиниш даражасига боғлиқ бўлади. Ҳаводаги сув буғи миқдорига маълум жойнинг метеореологик шароитлари ҳам таъсир қилади. Ҳавонинг сув буғи билан тўйиниш даражаси температурага боғлиқ бўлади ва бу нисбий намлик дейилади.
Азот ва ҳаво олиш қурилмасидаги ВЕ-6601Х совуқ камера меъёрий ҳолатда ишлашини таъминлаш учун FA-6605Ax/Bx адсорберларда атмосфера ҳавоси таркибидаги намлик, СО углеводород газлари ушлаб қолинади. Агар ҳаво таркибидаги намлик ажратиб олинмаса намлик яъни сув буғи 0°С да музлайди ва атмосфера босими остида СО углеводород -56,6 °С да ва 418 kPa босимда ўзининг уч нуқтаси бўйича музлайди. Сублимация нуқтасидан пастки атмосфера босимида СО2 буғ кўринишида мавжуд бўлса, -78,3 °С да қотиб шаклланади яъни тўлиқ кристал ҳолатга айланади. Шундай қилиб, ушбу компонентлар ҳавони тақсимлайдиган қурилманинг ичида иштирок этишса, иссиқлик алмашгичнинг қисқа ўтиш жойлари ва тозалаш устунларидаги тарелкалар тешиклари ушбу музлаган аралашмалар билан тўлиб (блокировкаланиб) қолади. Шунинг учун ҳаво қисмларга (фракцияларга) бўлинишдан олдин ушбу компонентлар ажратиб олиниши лозим.
Азот ва ҳавони олиш ректификация жараёнга асосланган. Ҳаво аввало ҳаво фильтрида (модел - CY-2612 )механик зарралардан тозаланади, Ҳаво компрессори 3-поғонали ҳисобланади. 1-босқичдан кейин ҳавони босими – 100 кПа, ҳарорати – 1300С, айланишлар сони -19644 об/мин, II-босқичдан кейин ҳавони босими – 300 кПа, ҳарорати – 1300С, айланишлар сони -19644об/мин, III- босқичдан кейин ҳавони босими – 900 кПа, ҳарорати – 1300С, айланишлар сони-33191об/мин уч поғонали сиқилган технологик ҳаво ҳарорати 350С билан совитиш қурилмасига боради. Сиқилган технологик ҳаво совитиш қурилмасида Т=10-140С қадар совитилади ва сепараторга ўтади. Сепараторда ҳаво намликдан ажратилади ва кейинчалик ҳаво адсорберга киради. Молекуляр сита UOP13Х (ўлчам 4х8 мм ) ва алюминий оксиди F-200 (ўлчам 1/8 мм ) билан диоксид углеродни ва қолдиқ намликни тўлиқ тозаланади.
Адсорбердан чиққан ҳаво НЎА ҳаво ва техник ҳавога бўлинади. Ҳавони шудрингланиш нуқтаси -40оС. Бир қисми совуқ камера "Cold Box" га ректификация жараёнида суюқ ва газ ҳолатдаги азотга ажратилади. Азотни шудрингланиш нуқтаси -60оС.