May 20

Илмли аёл – жамият кўзгуси

Жорий йилнинг 14 май куни Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг Нефт ва газ факультетида Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ва Шўртан газ кимё мажмуаси хотин-қизлар кенгашлари ҳамкорлигида “Илмли аёл – жамият кўзгуси” шиори остида “Аёл – илм-фан шамчироғи” мавзусида олима аёллар анжумани бўлиб ўтди.

Анжуман олима аёлларнинг илмий соҳадаги илғор тажрибаси ва ютуқлари билан яқиндан танишиш, ёш хотин-қизларни илмий-тадқиқот жараёнларига жалб этишни янада кенгайтиришга қаратилган амалий масалалар юзасидан фикр алмашиш, шунингдек, ёш олималарнинг илмий изланишлари натижаларини тақдим этишлари учун имконият яратиш мақсадида ташкил этилди.

Тадбир аввалида факультет декани Шоҳрух Турдиев сўз олиб, бугунги кунда хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллиги, улар учун яратилган имкониятлар моҳияти ҳақида гапирди.

Шунингдек, анжуман давомида “Инновацион иқтисодиёт” кафедраси мудири, институт “Олима” уюшмасининг раҳбари, профессор Сайёра Ҳамроева, ШГКМ хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси Динара Осимова, Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси Севара Мирзаёрова ва бошқалар гендер тенглиги сиёсати, олима аёлларнинг илм-фан ривожидаги ҳиссаси, Янги Ўзбекистон тараққиётида хотин-қизларнинг ўрни ва аҳамияти ҳақида фикр юритдилар.

Шундан сўнг, ёш олималар ўзларининг илмий тадқиқот ишлари тақдимотини ўтказдилар.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|