Ходимларни ротация қилиш афзалликлари
“Қилган ишларингиздан роҳатланинг ва ҳаётингизда ҳеч қачон ишламайсиз” Билл Гейтс (“Microsoft” компанияси асосчиси)
Ходимлар ротацияси – ходимларни бир вазифадан бошқасига тизимли равишда ўтказишдир. Бу амалиёт – ишнинг мураккаблигини оширмасдан бир киши томонидан бажариладиган вазифалар сонини кўпайтириш имконини беради.
Ротация ходимларнинг малакасини тенглаштириш, одамларни кўп ихтисосликларга (ёки операцияларга) ўргатиш ва бу билан ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва харажатларни камайтириш имконини беради.
Кўпгина корхоналар мослашувчан ишчиларни ўқитишда меҳнат ротациясидан фойдаланадилар, бу эса меҳнат харажатларини камайтиради.
Ходимларни тўғри алмаштириш ҳар доим корхона фаолиятини яхши томонга ўзгартиради. Иш берувчи учун бу биринчи навбатда даромадни ошириш учун самарали ишлайдиган, келишилган ва дўстона жамоани яратиш учун имкониятдир.
Ходимларнинг фойдаси нимада? Албатта, биринчи навбатда, бу мартаба ўсиши учун имкониятдир. Шунингдек, агар ходим ротациядан унумли фойдаланиб, чин дилдан шу ишга кириша олса, ходим жуда кўп нарсаларни олиши ва ўзини иш потенциалини ошириши мумкин. Иш штатидаги ўзгаришлар туфайли унга янада қизиқарли иш таклиф қилиниши мумкин.
Горизонтал ва вертикал Ротация нима?
Горизонтал - сиз бир хил позицияни эгаллайсиз, лекин бошқа жойда (хизмат, тармоқ, цех ёки бўлимда);
Вертикал - сиз лавозимдан юқори позицияни эгаллайсиз, шу жойда ёки бошқа жойда (хизмат, тармоқ, цех ёки бўлимда);
Умуман олганда, ротациядан интенсив фойдаланиш ижобий омил ҳисобланади ва якуний натижага ижобий таъсир кўрсатади. Бу ходимларнинг бир позицияда узоқ туриши, меҳнатни рағбатлантиришнинг камайиши, ходим ўз потенциалини ўзи билмаслиги ва чекланиши, камчиликлардан қўрқиши ва ўз фаолиятини янги усуллар ва шакллар билан бойитишни тўхтатишини олдини олади. Бу ҳолатда ходимларни горизонтал равишда ротация қилиш мақсадга мувофиқдир.
Жойларнинг ўзгариши вазиятларни таққослаш ва янги шароитларга тезроқ мослашиш имконини беради. Шу сабабли, унинг афзалликлари ва камчиликларини кўриб чиқиш ва вазиятга қараб ташкилотни бошқариш тизимининг хусусиятларига мувофиқ қўллаш муҳимдир.
Биз ротациянинг қуйидаги ижобий хусусиятларини ажратиб кўрсатишимиз мумкин:
- Ходимлар сони камайиши;
- Ходимлар томонидан рационализаторлик таклифларининг юқори даражаси;
- Ишнинг монотонлиги (одатий) туфайли юзага келган стрессни камайтириш;
- Касаллик, таътил ва бошқа беқарорлик ҳолатларида ишчиларнинг ўзаро осон алмашиши;
- Соғлик ва ҳаёт учун хавфли бўлган "иш" лавозимларида иш жароҳатлари камайиши;
- Баъзи одамлар қийинроқ ишларни бажаришларига тўғри келиб, бошқалари осонроқ ёки "фойдали" ишларда ишлаши сабабли юзага келган адолатсизлик ҳиссини камайтириш;
- Иштиёқни, ишдан қониқиш ҳисси даражасини ошириш;
- Тажрибали ишчилар (мутахассислар) ўзларининг тажрибалари ва билимларини ёш ишчилар авлодига топширишлари, ташкилотларда меҳнатнинг оқилона амалиётини тезкор равишда тарқатишга ёрдам беришига имкон яратилиши.
- Агар ҳаракатлар расмий равишда мавжуд бўлган дастур асосида мунтазам равишда амалга оширилса, одамлар уларга ғамхўрлик қилинаётганини ҳис қилишади, ходимлар ва бошқарув ўртасидаги бегоналашиш даражаси пасаяди ва ташкилотдаги ижтимоий-психологик муҳит яхшиланади;
- Интенсив ротацион сиёсат олиб борилиши билан ташкилот жамоаси бирлашади, "қандай ёрдам беришим мумкин?" тамойили шаклланади, ҳамма бошқаларнинг муаммолари ва одамларини билади, шунинг учун ҳар қандай масалада келишиш осонроқ бўлади;
- Эски лавозимда қониқарсиз натижалар юзага келганда, ходим учун янада муносиб лавозимни топиш, ташкилот ходимларининг бирдамлик даражасини ошириш, улар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш хусусиятлари ва бошқалар.
Мақола интернетдан олинган маълумотлар асосида "Шўртан ГКМ" МЧЖнинг Персонални бошқариш хизмати (НR) етакчи мутахассиси Ферузбек Ҳайдаров томонидан тайёрланди.