December 21, 2023

“Шўртан ГКМ” Бошқарув аппаратида 2023 йил якунлари бўйича мажмуанинг ишлаб чиқариш ҳамда иқтисодий-ижтимоий фаолияти сарҳисоби ҳамда 2024 йил учун режалари муҳокама қилинди

“Шўртан ГКМ” МЧЖда 2023 йил учун белгиланган ишлаб чиқариш режа кўрсаткичларининг бажарилиш ҳолати, мажмуа объектлари ва технологик жараёнларини куз-қиш мавсумида узлуксиз ишлашини таъминлаш ҳамда 2024 йилда амалга оширилиши режалаштирилган жорий таъмирлаш ишларига пухта тайёргарлик кўриш борасидаги масалаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Дастлаб йиғилишда 2023 йил якунлари бўйича “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖнинг ишлаб чиқариш ҳамда иқтисодий-ижтимоий фаолияти натижалари сарҳисоб қилинди.

Шундан сўнг, 2024 йилда амалга оширилиши режалаштирилган жорий таъмирлаш ишларига тайёргарлик ҳолати, технологик жараёнларни модернизациялаш юзасидан таъминот ҳолати, мутахассисларнинг таъмирлаш ишларига шайлиги муҳокама этилди.

Йиғилишда келгyсида амалга ошириладиган ишлар кенгайтирилган тартибда муҳокама этилиб, Бош директор томонидан барча масъулларга берилган чора-тадбирларни ўз вақтида ижросини таъминлаш борасида қуйидагича топшириқ ва кўрсатмалар берилди:

  • Қишда юзага келиши мумкин бўлган аномал совуқ об-ҳаво шароитида мажмуанинг ишлаб чиқариш қурилмаларини бир маромда барқарор ишлашини қатъий назоратга олиш;
  • 2024 йилда завод ички ҳудудида амалга ошириладиган қурилиш ва таъмирлаш ишлари рўйхатини қайта кўриб чиқиш ҳамда доимий назорат остида сифатли бажарилишини таъминлаш;
  • 2024 йилдан бошлаб юқори ва қуйи поғона текширувларида аниқланган камчиликларни ўз муддатида бажарилишини ҳар чорак якунида таҳлил қилиб бориш;
  • 2024 йилда амалга оширилиши режалаштирилган жорий таъмирлаш ишлари борасида олиб борилаётган тайёргарлик ҳолати юзасидан доимий равишда раҳбариятга маълумот тақдим этиб бориш;
  • 2023 йил якунига қадар бошқа корхона ва ташкилотлар билан мажмуа ўртасида юзага келган дебитор ва кредитор қарздорликларни сўндириш чорасини кўриш;
  • Мажмуада оқова сувларни тозалаш ва қайта ишлаш лойиҳасини ўз муддатларида амалга оширилишини таъминлаш;
  • Мажмуанинг 2024 йилги бизнес режаси “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан келишилган ҳолда ўз муддатида тасдиқланишини таъминлаш;
  • Мажмуа ишлаб чиқариш объектларидаги НЎА ва А жиҳозларини совуқ иқлим шароитидан ҳимояловчи термочехолларни қисқа муддатларда етказиб келтирилишини таъминлаш;
  • Жорий йилда HIMA ҳимоя ва блокировка тизими ҳамда марказий буғ қозонларини автоматик бошқариш тизими модернизация қилинганлигидан келиб чиққан ҳолда тегишли мутахассисларни ушбу йўналиш бўйича қисқа муддат ичида қайта ўқитишни ташкил этиш;
  • “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган “шатакка олиш” механизми доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда турдош корхоналар билан ҳамкорлик қилишнинг ҳуқуқий асослари бўйича хулоса ва таклифларни қисқа муддатда раҳбариятга тақдим этиш;
  • Манзилли қурилиш дастурига киритилган қурилиши ниҳоясига етмаган объектлардаги ишларни ниҳоясига етказиш;
  • Мажмуада 2023 йил 25-29 декабрь кунлари ишчи-ходимларнинг дастурхонини арзон ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш мақсадида арзонлаштирилган ярмарка ташкил қилиш;
  • “Янги йил” байрами муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилалар рўйхати шакллантирилиб, амалий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш;
  • “Янги йил” байрами олди мажмуанинг барча объектларида 10 кун давомида тозалик ва озодалик тадбирларини ташкил этиш.

Шунингдек, йиғилишда сўнгги пайтларда мажмуада ходимларнинг қўнимсизлиги кузатилаётганлиги танқидий таъкидланиб, ушбу ҳолатга ижобий ечим топиш учун тегишли чораларни кўриш юзасидан топшириқлар берилди.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|