Этилен ишлаб чиқариш цехининг ҳаво билан совутиш қурилмасида олиб борилган таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилди
Шўртан газ кимё мажмуасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни жаҳон бозори стандартлари асосида тайёрлаш ва қайта ишлаш, соҳада сифат кўрсаткичларини янада ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, мажмуанинг ишлаб чиқариш жараёнларида табиий газдан нордон газларни тозалаб олишда фойдаланилган диэтаноламин эритмасини совитиш учун мўлжалланган ҳаво билан совитиш қурилмаси (АВО)нинг "F" (ЕС-1701F) пакети янгисига алмаштирилди.
Ҳаво билан совитиш қурилмасининг “F” (ЕС-1701F) пакетини янгисига алмаштириш ишлари мажмуанинг ўзида механик таъмирлаш цехи мутахассислари томонидан амалга оширилди.
Шунингдек, иссиқлик алмашиниш эффектини меъёрлаштириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳаво билан совитиш қурилмасининг қайта таъмирланган пакетлари, механик таъмирлаш цехи ҳамда этилен ишлаб чиқариш цехи мутахассислари томонидан ишлаб чиқариш технологик жараёнларининг барқарорлигига путур етказилмаган ҳолда монтаж қилинди ва гидравлик синовдан ўтказилиб ишга туширилди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, мажмуанинг малакали мутахассислари томонидан технологик қурилмаларда амалга оширилаётган модернизация ва таъмирлаш ишлари "Шўртан ГКМ" МЧЖнинг келажакда барқарор ишлаши ва сифат кўрсаткичларини янада оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки ҳаво билан совитиш қурилмаси (АВО)нинг “F” пакети учун мўлжалланган янги пакет маҳаллий ишлаб чиқарувчи "PETROPIPE OIL AND GAZ" МЧЖ корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган.