Ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлиги оширилмоқда
Маълумки ҳар бир соҳада иқтисодий барқарорлик ва ривожланиш ташкилотнинг кенг кўламли фаолиятини асосий воситаси ҳисобланади. Иқтисодий фаровонлик бор бўлган жамиятдаги ташкилотларда хайрия ва ҳомийлик масалалари ҳам асосий ўринга чиқиб боради наздимизда.
Ушбу ишларни тартибга солишда мамлакатимиз ҳукумати томонидан мазкур йўналишни тартибга солувчи бир қатор қонун ва қонуности ҳужжатлар қабул қилинди. Хайрия ва ҳомийлик қилиш жараёнида коррупция ва коррупцион холатларни олдини олиш, уни профилактика қилиш ва таг томири билан суғириб ташлаш долзарб масалага айланганлигини таъкидлашимиз жойиздир. Бу жараёнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармони, бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, “Йўл хариталари” ҳамда чора-тадбирлар режалари қабул қилиниб, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” ги қонун билан ҳар бир давлат органининг вазифалари аниқ белгилаб берилди.
Худди шундай жамият ташкилотларидан бири «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ ҳисобланиб, унинг фаолиятида ҳам юқорида биз айтиб ўтган йўналишлар жамият фаолиятининг ажралмас бир қисмига айланиб улгурган.
«Ўзбекнефтгаз» АЖда қабул қилинган «Хайрия ва ҳомийлик кўрсатиш тўғрисидаги Низом» ҳақидаги кенг тушунчаларга асосланганг йиғилишда, Бош директорининг иқтисод, молия ва тижорат масалалари бўйича ўринбосари в.в.б Ш.Умаров сўзга чиқиб «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг хайрия ва ҳомийлик кўрсатиш низоми тўғрисида йиғилганларга умумий тушунчалар бериб, Мажмуада амалга оширилаётган хайрия ва ҳомийлик фаолиятларида бевосита қатнашадиган ҳодимлардан низомнинг умумий қоидалари талаблари асосида яъни шаффофлик ва очиқликни таъминлаган ҳолда иш олиб боришлари кераклиги ҳақида алоҳида айтиб ўтди.
Мажмуа КУҚ раиси А.Туракулов сўзга чиқиб «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан қабул қилинган Низоми асосида «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖнинг хайрия ва ҳомийлик кўрсатиш тўғрисидаги Низоми ишлаб чиқилганлигини ва Мажмуада амалга оширилаётган хайрия ва ҳомийлик ишлари Мажмуа КУҚ билан биргаликда амалга оширилиши кераклиги таъкидладилар.
Ҳудудий комплаенс назорат инспектори А.Шарипов сўзга чиқиб, «Ўзбекнефтгаз» АЖда қабул қилинган «Хайрия ва ҳомийлик кўрсатиш тўғрисидаги Низом»га алоҳида таъриф бериб ўтди. Бу масалани ҳозирги кундаги ўрни ва долзарблиги, ахамияти ва бизнес жараёнидаги моҳияти хақида маъруза қилди. Мажмуада хайрия ва ҳомийлик кўрсатиш ҳисобини юритиш кераклигини, ҳисобни юритиш тартиби ва қоидалари, мазкур Низомда кўрсатиб ўтилганлигини ва Хайрия ва ҳомийлик кўрсатиш фаолиятлари буджет лимитлари асосида олиб борилишига Мажмуанинг барча ходимлари қатъий амал қилишлари кераклигини тушунтирдилар.
Мажмуа юридик бўлими бошлиғи А.Хушвақтов сўзга чиқиб юқоридаги фикрларга ҳулоса қилган ҳолда Мажмуада амалга оширилаётган ва келажакда амалга оширилиши режалаштирилаётган хайрия ва ҳомийлик кўрсатиш фаолияти Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик талаблари доирасида бўлиши кераклигини айтиб ўтди.