October 4

Таъмирлаш ва модернизация ишлари ҳолати ўрганилди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Шўртан газ кимё мажмуасида бўлиб, технологик жараёнларнинг иш самарадорлигини ошириш, алоҳида муҳим объектларни барқарор ишлаши, шунингдек, куз-қиш мавсумида республика аҳолиси ва иқтисодиёт тармоқларини углеводород хом ашёси ва маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида олиб борилаётган жорий таъмирлаш ва модернизация ишлари билан яқиндан танишишди.

Дастлаб, бу жараёнларда амалга оширилиши лозим бўлган жами 1683 та банддан иборат чора-тадбирлар режаси бўйича тақдимот қилиниб, бажарилган ишлар юзасидан мажмуа раҳбарининг ҳисоботи тингланди.

Таъкидлаш жоизки 04.10.2024 йил ҳолатига кўра, чора-тадбирларнинг 849 таси тўлиқ якунланган бўлиб, 546 тасида ишлар бажарилмоқда.

Бошқарув раисига мажмуанинг асосий иш фаолиятини таъминлаб турувчи технологик қурилмаларнинг модернизация қилиш лойиҳаси бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолати ҳақида ахборот берилди.

Мажмуадаги "Honeywell" автоматлаштирилган бошқарув тизими, буғ газ ҳаво таъминоти цехидаги Демин сув олиш, Азот ва ҳаво олиш ҳамда Плёнка ишлаб чиқариш қурилмаларининг автоматлаштирилган бошқарув тизимларини модернизация қилиш ишлари шулар жумласидан.

Шунингдек, мажмуадаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ҳамда энергия тежамкорлик тадбирлари борасида амалга оширилган ишлар кўздан кечирилиб, мажмуа раҳбарияти ва масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Қайд этиш лозим ушбу режали жорий таъмирлаш ишлари ва амалга оширилаётган модернизация лойиҳалари ишлаб чиқариш жараёнларида келгусида вужудга келиши мумкин бўлган нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш ҳамда технологик қурилма ва ускуналарнинг узоқ муддат сифатли ва самарали ишлашини таъминлаш учун хизмат қилади.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|