December 22, 2021

Шўртан газ кимё мажмуасининг ёш мутахассиси «Ўзбекистон учун 100 ғоя» танловида ғолиб бўлди

«Ўзбекистон ёшлари форуми - 2021» ойлиги доирасида 18-19 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги Инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопаркида «Ўзбекистон учун 100 ғоя» лойиҳасининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Унда Қашқадарё вилоятидан 20 нафар ёшлар иштирок этди ва қувонарлиси улар орасидан Шўртан газ кимё мажмуасининг Полиэтилен ишлаб чиқариш цехи ходими Шерали Караев ҳам кучли юзталикдан ўрин олди.

Танловда қатнашиб фахрли натижани қўлга киритган ташаббускор ёшларга эсдалик совғалари ҳамда 10 миллион сўмдан пул мукофоти берилди.

Маълумот учун, «Ўзбекистон учун 100 ғоя» лойиҳасида Шерали Кораев ўзининг "Маҳаллий хом ашёлар асосида стабилизатор, антиоксидантлар ишлаб чиқариш ҳамда олий ва ўрта махсус ўқув юртларини тамомлаган ёшларни иш билан таъминлаш" ғояси билан иштирок этди ва ушбу лойиҳада Республикамиздаги газни қайта ишлаш корхоналарининг полимер маҳсулотларини барқарорлаштириш ҳамда чидамлилигини ошириш мақсадида қўшиладиган стабилизатор ва антиоксидантларга бўлган эҳтиёжини маҳаллий хом ашёлар асосида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар билан қондириш ва импорт ҳажмини қисқартириш назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, ғолиблар "Ўзбекистон фахрлари" номли альбомга киритилади.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|