November 19

Шўртан газ кимё мажмуаси муҳандис-технологлари республика миқёсидаги илмий-техник анжуманида иштирок этишди

Бухоро муҳандислик-технология институтида «Нефть, газ ва газконденсатни қазиб олиш ва тайёрлаш жараёнидаги технологик муаммоларнинг инновацион ечимлари» мавзусида республика миқёсидаги илмий-техник анжуман ўтказилди.

Анжуманда "Ўзбекнетфгаз" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, "Саноат Энергетика гуруҳи ХК" МЧЖ, "Ўзбекгеофизика" АЖ, "Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш" ҳамда республикамизнинг олий таълим муассасаларидан вакиллар иштирок этишди.

Анжуман давомида, иштирокчилар томонидан мавзуга оид илмий ғоялар, ишлаб чиқариш корхоналардаги мавжуд муаммоларнинг инновацион ечимларига бағишланган маърузалар ва тақдимотлар қилинди.

Жумладан, Шўртан газ кимё мажмуаси муҳандис-технологлари О.Пулатов ва Ш.Караев, ўзларининг замонавий технологиялар ва илмий тадқиқотлар асосида энергетика, нефт-газ соҳасидаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган илмий-инновацион лойиҳалари билан ўртоқлашишди.

"Бу каби анжуманлар инновацион маданиятни шакллантириш, инновацион-технологик ривожлантириш бўйича ишларда олимлар, саноатчилар ҳамда ёшларнинг иштирокини жадаллаштиришга, илмий ва техник ҳамкорлик соҳасида тажриба алмашишга хизмат қилиши шубҳасиздир" - дейди анжуман иштирокчиси Ш.Караев (Ёш олим, "Шўртан ГКМ" МЧЖ муҳандис-технолог)

Анжуман қизғин баҳс-мунозараларга ва савол-жавобларга бой бўлди. Тадбир сўнгида фаол иштирокчилар сертификатлар билан тақдирландилар.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|