“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ ходимлари фарзандлари “Лочин” болалар соғломлаштириш оромгоҳида мароқли дам олмоқдалар
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига қарашли “Лочин” болалар соғломлаштириш оромгоҳида 2025 йилнинг биринчи мавсуми кўтаринки кайфият билан бошланди.
Ушбу мавсумда "Лочин" БСОда мажмуа ишчи-ходимларининг 625 нафар фарзандлари, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва турдош корхоналар ходимларининг 375 нафар фарзандлари, жами 1000 нафар болажонлар мароқли дам олмоқдалар.
Оромгоҳда ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол ривожланиши, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, спортга қизиқишини ошириш ва мазмунли ҳордиқ чиқариши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган.
Болаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида 15 дан ортиқ маънавий-маърифий ва спорт тўгараклари фаолият юритмоқда.
Шаҳрисабз шаҳрининг пурвиқор тоғлари бағрида жойлашган "Лочин" болалар дам олиш оромгоҳида 12 кунлик дам олиш, болажонларнинг ҳаётида унутилмас хотиралар, яхши таассуротлар билан эсда қолиши учун оромгоҳ маъмурияти астойдил ҳаракат қилишмоқда!
“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ раҳбарияти ва корхона Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ишчи-ходимларнинг фарзандлари учун яратилаётган бундай имкониятлар ёш авлоднинг соғлом, маънан етук ва ватанпарвар бўлиб вояга етишида муҳим аҳамият касб этади.