November 29, 2022

Шўртан газ кимё мажмуаси ишчи-ходимлари ўртасида ўтказилаётган "Мини футбол-2022" чемпионати финал учрашуви бўлиб ўтди

Шўртан газ кимё мажмуасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оммавий спорт турларини ривожлантириш, цехлараро жамоавий муҳитни янада яхшилаш мақсадида ишчи-ходимлар ўртасида спортнинг бир қатор турлари бўйича доимий мусобақалар ташкил этиб келинмоқда. Жумладан, мажмуада 40 ёшгача бўлган ходимлар ўртасида ташкил этилган «Мини футбол-2022» чемпионати ҳам якуний палласига кириб, мусобақанинг финал баҳслари ўтказилди.

Дастлаб, 3-ўрин учун "Ички сув таъминоти" цехи жамоаси ва "Қаршитермопласт+УЖФХ" бирлашган жамоаси ўзаро беллашдилар.

Ўзаро тенг курашлар остида ўтган учрашувнинг асосий дақиқаларида 3:3 ҳисоби қайд этилиб, ғолиб аниқланмади. Асосий дақиқаларда ғолиб номи аниқланмагач пенальтилар сериясида "Қаршитермопласт+УЖФХ" бирлашган жамоаси 0:2 ҳисобида ғалаба қозониб чемпионатнинг 3-ўрин соҳиби бўлди.

Кескин ва муросасиз ўтган финал учрашувида эса "Ташқи сув таъминоти" цехи жамоаси, "Полиэтилен ишлаб чиқариш" цехи жамоасини 5:2 ҳисобида мағлуб этиб, бу йилги "Мини футбол-2022" чемпионати ғолиблигини қўлга киритди.

Бу йилги мусобақа якунида қуйидаги номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқлаб олиниб, Мажмуа раҳбарияти ва Касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Турнирнинг энг яхши ўйинчиси - Ташқи сув таъминоти цехи жамоаси аъзоси Элнур Жорияқулов

Турнирнинг энг яхши дарвозабони - Полиэтилен ишлаб чиқариш цехи аъзоси Умид Намозов

Турнирнинг энг яхши ҳимоячиси - Ички сув таъминоти цехи аъзоси Бахтиёр Бўриев

Турнирнинг энг яхши ҳужумчиси - Электр таъминоти цехи аъзоси Нуриддин Мубораков

Чемпионат тўпурари - Қаршитермопласт жамоаси аъзоси Анвар Шомуродов

Турнирнинг энг яхши ёш ўйинчиси - Электр таъминоти цехи аъзоси Асқар Холбоев

"Мини футбол-2022" чемпионати финал учрашуви ва тақдирлаш маросимидан фото лавҳалар:

Қаршитермопласт+УЖФХ бирлашган жамоаси 3-ўрин.
Полиэтилен ишлаб чиқариш цехи жамоаси 2-ўрин
"Мини футбол-2022" чемпионатининг мутлоқ ғолиби Ташқи сув таъминоти цехи жамоаси

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|