May 8

“Наврўз кубоги–2025”: хотин-қизлар ўртасида спорт ва дўстлик уйғунлиги

Юртимизда сўнгги йилларда аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спортга жалб этиш ва жисмоний фаолликни ошириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда ҳам хотин-қизларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш мақсадида турли маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири — Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ташкил этилган волейбол мусобақаси — “Наврўз кубоги–2025”дир.

Мусобақада жами 9 та жамоа иштирок этмоқда. Беллашувлар мажмуа ҳудудидаги ёпиқ спорт иншоати ҳамда ишчилар шаҳарчасидаги волейбол майдонида ўтказилмоқда. Жамоалар ўртасидаги учрашувлар қизғин курашларга бой ўтмоқда, иштирокчилар юқори тайёргарлик ва жамоавий ҳамжиҳатликни намоён этмоқдалар.

2025 йил 8 май ҳолатига кўра, мусобақа жадвали куйидагича кўриниш олган.

“Наврўз кубоги–2025” мусобақаси нафақат хотин-қизлар ўртасида спортни оммалаштириш, балки жамоалар ўртасида дўстона муҳитни мустаҳкамлаш, ҳамкорлик ва ўзаро ҳурматни кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Бундай тадбирлар келгусида ҳам мунтазам равишда ташкил этилиб, ишчи-ходимларнинг соғлом ва фаол ҳаёт тарзига бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|