December 21, 2022

Шўртан газ кимё мажмуасида ўтказилган "Онлайн шаҳмат-2022" мусобақаси ўз якунига етди

Шўртан газ кимё мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги «Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда ишчи-ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида, Шахматнинг «Блитз» йўналиши бўйича онлайн тарзда ўтказилган мусобақада мажмуанинг цех, бўлим, хизмат ва тармоқларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган 28 нафар ишчи-ходимлар 27 та тур доирасида ўзаро беллашиб ақл спорти доирасидаги салоҳиятларини яна бир бор синовдан ўтказиб олдилар.

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, "Электр таъминоти" цехи ходими Арабов Шароф Нурқулович 23 очко билан 3-ўрин, "Электр таъминоти" цехининг яна бир ходими Ҳалилов Бахриддин Рустамович 24 очко билан 2-ўрин соҳиби бўлишди. "Назорат ўлчов асбоблари ва автоматлаштириш цехи" ходими Қодиров Санжар Ҳайдарович 27 тур доирасида 25 ғалаба билан, 25 очко тўплагани ҳолда мусобақа чемпионлигини қўлга киритди. Шунингдек ШГКМ ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш лойиҳаси ходими Назаров Сайёд Элибой ўғли - "Энг яхши ёш шахматчи", "Кўкаламзорлаштириш тармоғи" ходимаси Қўзиева Хуршида Хусановна - "Энг яхши аёл шахматчи" номинациялари ғолиби бўлишди.

"Онлайн шаҳмат-2022" мусобақасида мажмуанинг цех, бўлим, хизмат ва тармоқларидан иштирок этган ишчи-ходимларининг якуний натижалари қуйидагича кўриниш олди.

Умумий натижалар

Барча ғолиб ва совриндорларни мажмуа маъмурияти, Касаба уюшма қўмитаси ва Ёшлар иттифоқи ШГКМ БТ жамоалари номидан чин дилдан табриклаймиз! Турнир иштирокчиларининг келгуси фаолиятларига омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|