“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда совуқ об-ҳаво шароитида амалга оширилаётган хавфсизликни таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар давом этмоқда
Респyблика ҳудудига совуқ ҳаво массаси кириб келганлиги ва айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечалари -27 градусгача пасайиши кутилаётганлиги муносабати билан “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда ташкил этилган "Оператив штаб" томонидан, аномал совуқ об-ҳаво сабабли юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга қарши ҳавфсизлик ва барқарор ишлаб чиқариш ҳолатини таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар давом этмоқда.
"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Бош директори Ш.Асланов бошчилигида "Оператив штаб" томонидан мажмуадаги технологик асбоб-ускуналар ва ижтимоий соҳа объектларини тўхтовсиз ва барқарор ишлашини ҳамда белгиланган режа кўрсаткичларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган барча чора-тадбирлар ҳолати кўздан кечирилди.
Жумладан, Тайёр маҳсулотлар ва хом ашё цехидаги суюқ ишқор тайёрлаш қурилмасининг ҳозирги ҳолати, ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш учун амалга оширилиши кутилаётган ишлар режаси, ички имкониятидан келиб чиққан ҳолда қайта таъмирлаш лойиҳаси билан танишиш мақсадида ҳолатлар ўрганилди.
Шунингдек, мажмуада ишчи-ходимларни иш жойига ўз вақтида ва хавфсиз етказиб олиб бориш ва олиб келиш ишлари, мажмуага қарашли ишчилар шаҳарчасида мажмуада навбатчилик даврини ўтаётган ишчи-ходимлар учун яратилган қулай шароитлар, иситиш тизимларининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган барча зарурий чоралар кўздан кечирилди.
Ишчилар шахарчасида жойлашган объектларининг узлуксиз энергия ва иссиқлик билан таъминланганлик ҳолати ва ишчи-ходимларнинг иш жойига ўз вақтида, хавфсиз етказиб олиб бориш ва олиб келишга қаратилган зарурий чоралар бўйича қўшимча топшириқлар берилди.
Ҳозирда олиб борилаётган ишлар юзасидан "Оператив штаб" томонидан доимий назорат ўрнатилган бўлиб, ушбу чора-тадбирлардан кўзланган асосий мақсад ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш ва ходимлар саломатлигини асрашдан иборатдир.
“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда ташкил этилган “Оператив штаб" фаолиятидан фотолавҳалар