Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ходимлари Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишишди
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг бир гуруҳ ходимлари Қашқадарё вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси масъуллари билан биргаликда Шўртан газ кимё мажмуасида бўлишди.
Дастлаб, меҳмонларга Шўртан газ кимё мажмуасида бош директорнинг ишлабчиқариш бўйича ўринбосари Ў.Исаев томонидан мажмуанинг ишлаб чиқариш жараёни тушунтирилди ва 2022 йил 25 январь куни Марказий осиё ягона электр тармоғида йирик авария юз бериши оқибатида корхонанинг технологик қурилмаларига етказилган зарарларини мисоллар ва кўргазмали фото фактлар ёрдамида тушунтириб берилди.
Ташриф давомида меҳмонларга Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш жараёнлари ва технологик қурилма ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди
Шунингдек, мажмуада мураккаб технологик қурилмаларни 100 фоиз маҳаллий мутахассислар томонидан бошқарилаётганлиги ва хизмат кўрсатаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати