Шўртан газ кимё мажмуасида Онлайн шахмат чемпионати-2022 доирасидаги ўйинлар давом этмоқда
Шўртан газ кимё мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги «Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда ишчи-ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган онлайн тезкор шахмат чемпионати-2022 доирасидаги учрашувлар айни пайтда ўзининг энг қизғин палласига кириб улгурди.
Шахматнинг «Блитз» йўналиши бўйича онлайн тарзда ўтказилаётган мусобақада мажмуанинг цех, бўлим, хизмат ва тармоқларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган 28 нафар ишчи-ходимлар 27 та тур доирасида ўзаро беллашишлари режалаштирилган.
Ўтаётган онлайн чемпионат регламентига кўра ҳар бир иштирокчи мусобақа иштирокчилари билан бир мартадан ўйин ўтказиб чиқади ва тўпланган очколар натижасига кўра ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Ҳозирга келиб мусобақанинг 21 тури ортда қолди ва турнир жадвали қуйидагича кўриниш олган:
Изоҳ: Шахматнинг «Блитз» йўналиши тезкор тарзда бўлиб ҳар бир иштирокчига 3 дақиқадан вақт ажратилади ва ҳар бир ҳаракат (ход) учун қўшимча 2 сония қўшиб берилади.