June 23

Аёллар ўртасида волейбол бўйича "Наврўз кубоги–2025" ғолиблари аниқланди

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ маъмурияти, Касаба уюшма қўмитаси, Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти ҳамда Ёшлар бошланғич ташкилоти ташаббуси билан ишчи-ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамоа ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш ҳамда бўш вақтни мазмунли ташкил этиш мақсадида турли спорт тадбирлари мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан 2025 йилнинг апрель–июнь ойларида аёллар, апрель–июль ойларида эса эркаклар ўртасида ўтказилиши режалаштирилган "Наврўз кубоги–2025" волейбол мусобақалари ҳам шундай тадбирлар сирасига киради.

Аёллар ўртасида ўтказилган мусобақаларда мажмуанинг турли цех, тармоқ, хизмат ва бўлимларидан тузилган 9 та жамоа иштирок этди. Қизғин ва муросасиз кечган учрашувлар якунида ғолиблар аниқланди:

Қуйида ғолиб жамоалар билан танишишингиз мумкин:

1-ўрин — Уй-жойдан фойдаланиш хизматининг УЖФХ жамоаси
2-ўрин — Маиший хўжалик хизматининг МХХ жамоаси
3-ўрин — Мажмуа бошқарув аппаратининг МБА жамоаси

Беллашувларда барча жамоалар фаол иштирок этиб, юқори руҳ ва жамоавий ҳамжиҳатлик намоён этдилар.

Ғолиб жамоалар мажмуа маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитаси томонидан пул мукофотлари ҳамда дипломлар билан тақдирландилар.

Мажмуада спорт ва соғлом турмуш тарзига бўлган эътибор изчил давом эттирилмоқда.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|