April 3, 2022

Шўртан газ кимё мажмуасида амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари тунги сменада ҳам жадал суръатлар билан давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Шўртан газ кимё мажмуасида ишлаб чиқариш жараёнларини барқарорлигини таъминлаш, технологик қурилмаларнинг эксплуатация жараёнларидаги шайлигини ошириш мақсадида режа асосида қисқа муддатли жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Мажмуада олиб борилаётган таъмирлаш ишлари корхонанинг малакали мутахассислари томонидан тунги сменада ҳам жадал суръатлар билан давом эттирилмоқда.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, мажмуанинг масъул мутахассислари ҳозирда амалга оширилаётган жорий таъмирлаш ишларини сифатли амалга оширган ҳолда қисқа муддатларда мажмуани ишга туширишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати