Конституция – эркинлик тамали, спорт – саломатлик асоси!
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан ҳамда мажмуа ёшлари ўртасида соғлом муҳитни мустаҳкамлаш ва уларнинг маданий-спорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ШГКМ Ёшлар бошланғич ташкилоти етакчилари ўртасида "Конституция – эркинлик тамали, спорт – саломатлик асоси!" шиори остида стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилди.
Мусобақада ШГКМ Ёшлар бошланғич ташкилоти етакчилари фаол иштирок этиб, стол тенниси бўйича ўз маҳоратларини намойиш қилишди.
Қизғин курашлар давомида иштирокчилар нафақат ўзаро рақобатлашиш, балки жамоавий руҳни янада мустаҳкамлаш имконига эга бўлишди.
Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар мажмуа маъмурияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Қуйида мусобақа ғолиблари билан танишинг:
1-ўрин - Қудратов Жавоҳир зафар ўғли (Механик таъмирлаш цехи);
2-ўрин - Мустафаев Миржалол Дусиёр ўғли (Ахборот таҳлил бўлими);
3-ўрин - Худойқулов Рустам Ризвон ўғли (Электр таъминоти цехи).
Стол тенниси нафақат ҳушёрлик ва стрессга чидамлиликни ривожлантиради, балки саломатликни ҳам мустаҳкамлайди. Бу шунчаки ўйин эмас, балки иш учун фойдали кўникмаларни ривожлантириш имкониятидир. Маълумот учун, Шўртан газ кимё мажмуасида ходимларнинг тушлик ва ишдан бўш вақтларида стол тенниси билан фаол шуғулланиши учун барча имкониятлар яратилган.