March 3, 2023

Шўртан газ кимё мажмуаси Этилен ишлаб чиқариш цехи EC-1701 қурилмасида амалга оширилган қисқа муддатли таъмирлаш ишлари ўз якунига етди ва мажмуа одатий иш режимида ишлай бошлади

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖнинг Этилен ишлаб чиқариш цехидаги, табиий газдан нордон газларни тозалаб олишда фойдаланиладиган диэтаноламин эритмасини совитиш учун мўлжалланган ҳаво билан совитиш ЕС-1701 қурилмаси кўп йиллардан буён кучли ишқорий агрессив муҳитда эксплуатация қилиб келинганлиги сабабли унинг қувурлар боғламларида диэтаноламин кимёвий реагентининг сизиши аниқланди.

Ушбу сизишни зудлик билан бартараф этиш мақсадида мажмуада зарурий чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва “Ўзбекнефтгаз” АЖга тақдим этилди ҳамда тегишли тасдиқдан ўтгандан сўнг жорий йилнинг 3 март куни “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда қисқа муддатли таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

Таъмирлаш ишлари вақтида ЕС-1701 қурилмасидаги “D” секцияда 4 дона ва “E” секциясида 2 дона 4”/600 серияли беркитувчи арматуралар алмаштирилди ҳамда қувурларда аниқланган сизишлар бартараф қилинди.

Айни вақда, олиб борилган қисқа муддатли таъмирлаш ишлари ўз ниҳоясига етиб, технологик қурилма ва ускуналарни босқичма-босқич ишга тушириш ишлари муваффақиятли амалга оширилди ва мажмуа одатий иш режимида ишлай бошлади.

Таъкидлаш жоизки, мажмуада кўп йиллардан буён фаолият юритиб келаётган катта тажриба ва кўникмага эга етук мутахассисларнинг саъйи ҳаракатлари туфайли таъмирлаш ишлари қисқа муддатда ўтказилиши таъминланди. Шу билан бирга ушбу жараён ёш истиқболли авлод вакиллари учун ўз тажриба ва билимларини ошириш учун маҳорат дарси бўлди.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|