Шўртан газ кимё мажмуаси меҳнат жамоасининг Конференциясида 2022-2024 йиллар учун мўлжалланган жамоа шартномаси маъқулланди
2022 йил 8 апрел куни "Шўртан газ кимё мажмуаси" маъмурияти ва Касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2019-2021 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасини 2021 йилда бажарилиши ҳамда 2022-2024 йиллар учун мўлжалланган жамоа шартномаси маъқуллаш бўйича меҳнат жамоасининг Конференцияси бўлиб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу жамоа шартномаси иш берувчи ва корхона ходимлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи, меҳнаткашларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қиладиган, аҳлоқий меъёрлар, меҳнат интизоми, ижтимоий имтиёзлар ва кафолатларни ҳимоя қилишни таъминлайдиган ҳужжатдир.
Конференцияда “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Бош директори Шуҳрат Асланов, Ўзбекистон энергетика, нефть ва газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши бўлим бошлиғи Собир Эгамбердиев, Ўзбекистон энергетика, нефть ва газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси вилоят Кенгаши раиси Акбар Юсупов, Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Азамат Тўрақулов ҳамда мажмуанинг цех, бўлим ва тармоқларидан сайланган делегатлар иштирок этишди.
Йиғилишда дастлаб “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши юзасидан ШГКМ Касаба уюшма қўмитаси раиси А.Тўрақуловнинг ҳисоботи тингланди.
Шундан сўнг жамоа шартномасини 2022-2024 йиллар учун мўлжалланган жамоа шартномаси жамоа шартномасига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар бўйича муҳокама бўлиб ўтди. Делегатлар томонидан берилган барча саволларга асосли равишда батафсил жавоблар берилди.
Музокара ва муҳокамаларда делегатлар “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилишини қониқарли деб баҳо беришди ва 2022-2024 йиллар учун мўлжалланган жамоа шартномаси маъқулланди ва бир овоздан тасдиқланди.