Шўртан газ кимё мажмуасида "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг ярим финал босқичи навбатдаги беллашувлари бўлиб ўтди
"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ фаоллар залида "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг ярим финал босқичи навбатдаги беллашувлари ўтказилди.
Дастлабки ўйинда мажмуа Бошқарув аппаратининг - "OPTIMUS", "Қаршитермопласт" цехининг - "EKO-PLAST", Завод марказий лабораториясининг "KIMYOGAR" жамоалари ўзаро беллашишган бўлса , иккинчи баҳсда "Буғ газ ҳаво таъминоти" цехининг - "ENERGY", "Ташқи сув таъминоти" цехининг - "OKEAN", мажмуа цех поликлиникасининг - "АVITSЕNNA" жамоалари ўзаро беллашишди. Сўнги ярим финал ўйинида эса, "Ички сув таъминоти" цехининг - "OBI-HAYOT", ШГКМ ёшларидан иборат - "RENESSANS", мажмуа темир йўл транспорти билан таъминлаш хизматининг- "RAILWAY" жамоалари ўзаро беллашишди.
3 раунддан давом этган интеллектуал ўйинлар натижаларига кўра 1 ўйинда Завод марказий лабораториясининг "KIMYOGAR" жамоаси 7-балл билан ўйин ғолибига айланган бўлса, 2 ўйинда "Буғ газ ҳаво таъминоти" цехининг - "ENERGY" жамоаси 7- балл билан финал беллашувга йўлланмани қўлга киритди. 3 ўйин натижаларига кўра "Ички сув таъминоти" цехининг - "OBI-HAYOT" жамоаси 6- балл билан финал баҳсида иштирокини нақд қилиб қўйди.
Қизиқарли баҳс мунозараларга бой бўлган интеллектуал беллашувларда томошабинлар билан ҳам "ўйин ичида ўйин" ўтказилиб, бошловчи томонидан берилган интеллектуал саволларга аниқ ва тўғри жавоб берган фаол иштирокчиларга "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ маъмурияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.
"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоуси ярим финал баҳсларидан фотолавҳалар: