March 12

"Шўртан ГКМ" МЧЖ Полиэтилен ишлаб чиқариш цехининг FF-2202 А/В аппаратида кимёвий реагентлар янгисига алмаштирилди

"Шуртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Полиэтилен ишлаб чиқариш цехининг Рецикл қурилмасидаги FF-2202 A/B аппаратида этилен ва бутен-1 гази таркибидаги намлик ва кетонларни ушлаб қолишда қўлланиладиган адсорбент қатлами, яъни силикагель ва молекуляр сито кимёвий реагентларини алмаштириш ишлари олиб борилди.

FF-2202 A/B (осушетел этилен) аппаратининг вазифаси "Sсlairtech" технологияси асосида бутен-1 ва этиленнинг тозалик сифатига таъсир этувчи таркибидаги намлик ва кетонларни тутиб қолишдан иборатдир. Бунинг учун молекуляр сито, силикагель ва 6 мм, 12 мм, 20 мм ўлчамлардаги керамик шарлар кетма-кет қатламлар ҳолатида аппаратга юкланади. Агарда кетон ва намликлар технологик жараёнда ушлаб қолинмаса, бу ҳолат полиэтилен ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этадиган катализаторларнинг активлигига салбий таъсир этиб, полимерланиш реакциясида технологик режим кўрсаткичларини ўзгаришига ва ўз навбатида ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсир кўрсатади.

Ушбу аппарат учун фойдаланиладиган силикагель, молекуляр сито кимёвий реагентлари асосан Хитой давлатидан олиб келинади. Керамик шарлар эса охирги йилларда мажмуада олиб борилаётган маҳаллийлаштириш дастурига асосан Тошкент шаҳрида жойлашган “Керамика-қуёш” МЧЖ томонидан етказиб берилмоқда.

Ишлаб чиқариш барқарорлигини ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида мажмуанинг йиллик тасдиқланган кимёвий реагентларнинг меъёрий сарфи бўйича чора-тадбирлар режасига асосан йил давомида бир марта FF-2202 A/B аппарати ичидаги адсорбент қатлами алмаштирилади.

Маълумот учун, Полиэтилен ишлаб чиқариш цехида жойлашган Рецикл қурилмасидаги FF-2202 A/B аппарати 1999 йилда Япониянинг йирик "TOYO Enjinering" компанияси томонидан лойиҳаланган ва ишлаб чиқарилган бўлиб, 2000 йилда мажмуага олиб келтирилган ва ўрнатилган.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|