March 2, 2023

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда “Зулфия – баҳор ва муҳаббат куйчиси” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Бетакрор истеъдоди, Ватанга муҳаббат, вафо ва садоқат туйғусини, олийжаноб инсоний фазилатларни юксак пардаларда тараннум этган етук бадиий асарлари, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолияти билан миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига, халқимиз маънавиятини юксалтиришга қўшган улкан ҳиссаси билан барчамизга ўрнак бўлган Ўзбекистон халқ шоири Зулфияхоним Исроилова таваллудининг 108 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Хотин-қизлар маслаҳат Кенгаши ташаббуси билан “Зулфия – баҳор ва муҳаббат куйчиси” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда давомида шоира ҳаёти ва ижоди ҳақида батафсил маълумотлар акс этган видеолавҳалар намоиш этилди. Шунингдек мажмуанинг фаол аъзолари бўлган бир гуруҳ ижодкор ишчи-ходимлар томонидан Зулфияхоним ижодига оид шеърлар ижро этилди.

Маълумот учун, ардоқли ўзбек шоираси Зулфия 1915 йилнинг 1 мартида Тошкент шаҳрида туғилган. Шоира меҳнат фаолиятини жуда эрта бошлаган. 1935-1938 йилларда Тил ва адабиёт институти аспиранти, 1938-1948 йилларда “Болалар” нашриёти муҳаррири, Ўзбекистон давлат нашриёти бўлим мудири, 1953 йилгача “Саодат” журналида бўлим мудири, 1953 йилдан то 1980 йилга қадар, салкам ўттиз йил давомида шу журналнинг бош муҳаррири лавозимида ишлаган. Афсонавий ўзбек шоири Ҳамид Олимжоннинг турмуш ўртоғи, ҳассос шеърияти билан миллионлаб чин сўз сеҳрига шайдо қалбларни мафтун этган шоира 1996 йилнинг 1 августида вафот этган.

Тадбирдан фотолавҳалар:

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|