April 29, 2022

Шўртан газ кимё мажмуасида "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг навбатдаги беллашуви бўлиб ўтди

Шўртан газ кимё мажмуасининг фаоллар залида "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг навбатдаги беллашуви Маъмурий бошқарув аппаратининг "OPTIMUS", Ишончлиликни бошқариш хизматининг "ISHONCH", Умумий овқатланиш цехининг "MASTER CHEF" жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

Маъмурий бошқарув аппаратининг "OPTIMUS" жамоаси
Ишончлиликни бошқариш хизматининг "ISHONCH" жамоси
Умумий овқатланиш цехининг "MASTER CHEF" жамоаси

3 раунд давом этган мазкур интеллектуал шоу натижаларига кўра Маъмурий бошқарув аппаратининг "OPTIMUS" жамоаси 7 балл билан навбатдаги беллашув ғолибига айланишди.

"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоусининг навбатдаги беллашуви натижалари:

Қизиқарли баҳс мунозараларга бой бўлган мазкур интеллектуал беллашувда томошабинлар билан ҳам "ўйин ичида ўйин" ўтказилиб, бошловчи томонидан берилган интеллектуал саволларга аниқ ва тўғри жавоб берган фаол иштирокчиларга "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Касаба уюшма қўмитаси раиси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, ҳайъат аъзолари томонидан интеллектуал шоусининг дастлабки беллашувининг энг яхши ўйинчиси сифатида Маъмурий бошқарув аппаратининг "OPTIMUS" жамоаси аъзоси Ҳасан Розиқов эътироф этилиб, мажмуа маъмурияти томонидан эсдалик совғалари топширилди.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати