April 27, 2022

Шўртан газ кимё мажмуасида 40 ёшгача бўлган ишчи-ходимлар ўртасида «Мини футбол-2022» чемпионатининг 2-тур баҳслари бўлиб ўтди

Биринчи турдан фарқли ўлароқ, 2 турда жамоалар бир-бирлари ҳақида, жамоаларнинг ҳолати ҳақида яхшигина хулосалар чиқарганликлари учун бу тур ўйинлари анчагина фалсафийлик касб этди. Ҳозир жамоалар ўртасидаги бахслар натижалари ва тавфсилотларига қичқача тўхталсак.

"А" гуруҳ 2 тур 1 ўйини Назорат ўлчов асбоблари цехи +Метрология хизмати -Кенгайтириш лойиҳаси 2-3 Кенгайтириш лойиҳаси жамоасининг иродали ғалабаси билан якунланди.

"А" гуруҳ 2 тур 2 ўйини Қоровуллик қўриқлаш хизмати-Ташқи сув таъминоти сув таъминоти жамоасининг жавобсиз 16 та голи билан якунланди. Ҳисоб 0-16

"А" гуруҳ 2 тур 3 ўйинида Маъмурий бошқарув аппарати - Атроф муҳит муҳофазаси хизмати+Оқова сувларни тозалаш цехлари бирлашган жамоасига қарши бахс олиб бориб 3-7 ҳисобида мағлуб бўлди.

"А" гуруҳ 2 тур сўнгги 4 ўйини Полиэтилен ишлаб чиқариш цехи - Этилен ишлаб чиқариш цехига қарши бахсга киришиб музокарали сабаблар туфайли ўйиннинг 12 дақиқасида 1-1 ҳисоби қайд этилаётган ҳолатида ўйин тўхтатилди. Ташкилий қўмита қарорига асосан келгусида ўйин шу вақт ва шу ҳисоб билан давом эттирилади.

"Б" гуруҳ 2 тур 1 ўйини Механик таъмирлаш цехи ва Омборларни бошқариш хизмати + Темир йўл транспорт хизмати бирлашган жамоалари ўртасида кечиб, муросасиз курашларга бой бўлган ўйин 0-6 ҳисобида Омборларни бошқариш хизмати + Темир йўл транспорт хизмати бирлашган жамоаларининг ғалабаси билан якунланди.

"Б" гуруҳ 2 тур 2 ўйини Автотранспорт таъминоти хизмати - Қаршитермопласт + Уй-жойдан фойдаланиш хизмати бирлашган жамоалари ўртасида бўлиб ўтиб, 0-6 ҳисобида Қаршитермопласт + Уй-жойдан фойдаланиш хизмати бирлашган жамоаларнинг ғалабаси билан якунланди.

"Б" гуруҳ 2 тур 3 ўйини Ички сув таъминоти - Кўкаламзорлаштириш тармоғи + Умумий овқатланиш цехи бирлашган жамоаси билан беллашиб 13-0 ҳисобидаги иродали ғалабага эришди.

"Б" гуруҳ 2 тур сўнгги 4 ўйинида Электр таъминоти цехи - Буғгазҳавотаъминоти цехига қарши ўйнаб, Электр таъминоти цехининг 3 та комбинатцион голи ҳисобига 3-0 ҳисобида ғалабага эришди.

Чемпионатнинг 2 тур ўйинлари якуний натижасига кўра турнир жадвали қуйидаги кўринишга келди.

2 тур "А ва В" гуруҳи доирасида бўлиб ўтган баҳслардан фоторепортаж:

"Шуртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати