ШГКМ да "Мен ғолиб" шиори остида тадбир бўлиб ўтди
2020 йил 30 октабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6099-сонли Фармони қабул қилиниб, ушбуга мувофиқ, Мудофаа вазирлигининг тегишли чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган бўлиб, дастурга кўра Ғузор туман ҳокимлиги, ёшлар ишлари агентлиги, ёшлар иттифоқи ва манавият марказининг туман бўлими Мудофаа бўлими ҳузуридаги ШГКМ объектлари қўриқлаш хизмати билан учрашув ва Мудофаа вазири кубоги учун "Мен ғолиб" шиори остида “Миллий кураш” ва “Тош кўтариш” спорт турлари бўйича спорт тадбирлари бўлиб ўтади.
Тадбир дастлаб, қўшилма коммандори полковник Н. Авазовнинг кириш сўзи билан бошланиб, меҳмон сифатида таклиф этилган Қарши ҳарбий прокуратураси прокурори адлия подполковниги Ж. Ашуровнинг сўзлари ва "Ғузор ҳаёти" газетаси Бош муҳаррири З. Маматқулованинг оташин нутқи билан давом этди.
Сўнг, Шўртан қўрғончасидаги 99750-ҳарбий қисм хизматчилари қурол аслаҳалари намойиши ва қисм хизматчиларининг кўргазмали чиқишлари билан давом этди.
99750-ҳарбий қисм хизматчиларининг қўлжанги бўйича чиқишлари туман ёшларида катта қизиқиш уйғотди.
Ҳарбий қурол аслаҳалар тўғрисида маълумотлар ва уни ўз қўли билан тутиб кўриш, бўлажак ватан ҳимоячиларининг ватанга, хизматга бўлган маҳаббатини янада оширган бўлса неажаб.
Тадбирнинг иккинчи қисми спорт мусобақалари билан давом этиб унда туман ёшлари ва ҳарбий хизматчилар “Миллий кураш” ва “Тош кўтариш” спорт турлари бўйича беллашдилар.
Ҳарбийлар ўртасидаги миллий кураш мусобақаларинг 73 кг вазн тоифасидаги баҳсларида
3 ўринни Қурбонов. С қўлга киритган бўлса,
“Тош кўтариш” баҳсларидаги 85 кг вазн тоифасида ғолиблик қуйидагиларга насиб этди
Тадбир якунида ғолибларни тақдирлаш ва совғалар топшириш маросими бўлиб ўтди.