November 20, 2023

“Шўртан ГКМ” МЧЖда Интеграциялашган бошқарув тизимининг самарадорлигини ошириш борасида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда

Сўнгги вақтларда дунёнинг барча ривожланган мамлакатларида хом ашё захираларидан самарали фойдаланиш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнининг атроф муҳитга ва инсонлар соғлиғига салбий таъсирини камайтириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Бу борада халқаро сертификатлаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган ISO серияли стандартларини жорий қилиш ишларининг муҳимлиги кун сайин ортиб бормоқда.

Мажмуада ҳам кўплаб саноат корхоналари сингари интеграциялашган бошқарув тизими жорий қилинган бўлиб, у сифат менежменти тизими (ISO 9001), экологик менежмент тизими (ISO 14001), меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизликни бошқариш тизими (ISO 45001) ҳамда энергетик менежмент тизимларидан (ISO 50001) иборат эди.

Бироқ, жорий йил давомида мажмуада яна битта стандарт, яъни коррупцияга қарши курашиш менежменти тизими (ISO 37001) ҳамда корхона ресурсларини бошқаришни автоматлаштириш бўйича ERP тизимлари ҳам жорий қилинди. Натижада аввалги мавжуд бизнес-жараёнларда кўплаб ўзгаришлар юзага келди.

“Шўртан ГКМ” МЧЖда ташкил этилган Интеграциялашган бошқарув тизими хизмати ушбу ўзгаришлар ва мавжуд интеграциялашган бошқарув тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни кундалик ҳаётга татбиқ қилиш ҳамда кўплаб тизимларни ягона марказда бирлаштириш, уларнинг ўзаро алоқаларини мувофиқлаштириш ишларини амалга оширишда муҳим ўринни эгаллайди.

Янги ишлаб чиқилаётган жараён тавсифларининг асосий қисмида маълумотларнинг визуал кўринишда ифода этилиши уларни англаб етиш ҳамда ўзлаштиришни бирмунча осонлаштиради. Бу эса, ўз навбатида, янги бизнес-жараёнлар ва ҳужжатларни жорий қилишни енгиллаштиради ҳамда ушбу ишларга мажмуанинг барча ишчи-ходимларининг кенг жалб қилинишида муҳим омил бўлади.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|