"Шўртан ГКМ" МЧЖда "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг навбатдаги беллашувлари бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 22 ноябрь куни "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда ишчи-ходимларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш ва ўз иқтидорларини ҳар томонлама намоён этишига имконият яратиш мақсадида ҳар йили анъанавий равишда ташкил этиб келинаётган "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг 1-саралаш босқичи "H" ва "I" гуруҳи беллашувлари бўлиб ўтди.
Дастлабки беллашув "H" гуруҳидан жой олган Завод марказий лабораториясининг "KIMYOGAR", Уй-жойдан фойдаланиш хизматининг "BORIGA BARAKA", Маиший хўжалик хизматининг "UNIVERSAL" жамоалари ўртасида ўтказилди.
3 раунд давом этган мазкур интеллектуал шоу натижаларига кўра Завод марказий лабораториясининг "KIMYOGAR" жамоаси 4 балл билан беллашув ғолибига айланди.
"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоусининг 1 саралаш "H" гуруҳи беллашуви натижалари:
Куннинг иккинчи ўйини "I" гуруҳидан жой олган мажмуа фаол ёшларининг "RENESSANS", Темир йўл транспорти билан таъминлаш хизматининг "RAILWAY", Тайёр маҳсулот ва хом ашё цехининг "KONDENSAT" жамоалари ўртасида ўтказилди.
3 раунд давом этган мазкур интеллектуал шоу натижаларига кўра Темир йўл транспорти билан таъминлаш хизматининг "RAILWAY" жамоаси 4 балл билан беллашув ғолиблигини қўлга киритди.
"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоусининг 1 саралаш "I" гуруҳи беллашуви натижалари:
Қизиқарли баҳс мунозараларга бой бўлган мазкур интеллектуал беллашувлар давомида томошабинлар билан ҳам "ўйин ичида ўйин" ўтказилиб, бошловчи томонидан берилган саволларга аниқ ва тўғри жавоб берган фаол иштирокчиларга мажмуа маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.