March 30

Шўртан газ кимё мажмуасида "Қувноқлар ва зукколар-2024" кўрик-танловининг саралаш босқичи А-гуруҳ беллашуви бўлиб ўтди

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда ишчи-ходимларнинг бўш вақтларини кўнгилли ва мазмунли ўтказиш, иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларга ўз имкониятларини юзага чиқариш учун шароит яратиш мақсадида анъанавий равишда ўтказиб келинаётган “Қувноқлар ва Зукколар” кўрик-танловининг 2024-йилги мавсумига старт берилди ва жорий йилнинг 29 март куни саралаш босқичи А-гуруҳ беллашувлари бўлиб ўтди.

Иштирок этган жамоалар кўрик-танлов Низомига мувофиқ учта шарт бўйича ўзаро беллашишди ва шарт мезонлари асосида ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб борилди.

Беллашувда Ёшлар иттифоқи ШГКМ бошланғич ташкилотининг "Kelajak yulduzlari", Назорат ўлчов асбоблари ва автоматлаштириш цехининг "Afandining jiyanlari", Уй-жойдан фойдаланиш хизматининг "SHGKM CITY", Буғ газ ҳаво таъминоти цехининг "ENERGY" жамоалари иштирок этишди.

Ёшлар иттифоқи ШГКМ бошланғич ташкилотининг "Kelajak yulduzlari" жамоаси
Уй-жойдан фойдаланиш хизматининг "SHGKM CITY" жамоаси
Буғ газ ҳаво таъминоти цехининг "ENERGY" жамоаси
Назорат ўлчов асбоблари ва автоматлаштириш цехининг "Afandining jiyanlari" жамоаси

Умумий 3 та шарт юзасидан жамоалар ўзларининг қизиқарли ва мазмунга бой чиқишлари билан иштирок этиб, ўз билим, маҳорат, ижодий салоҳиятларини белгиланган талаб меъёрларига риоя этгани ҳолда кўрсатиб бердилар.

Шартлар якунига кўра Буғ газ ҳаво таъминоти цехининг "ENERGY" жамоаси А-гуруҳ беллашувида энг юқори очко тўплаб ғолибликни қўлга киритгани ҳолда кейинги босқичга йўл олди.

“Қувноқлар ва Зукколар-2024” кўрик-танловининг саралаш босқичи "А" гуруҳи беллашуви натижалари:

Ёшлар иттифоқи ШГКМ БТнинг "Kelajak yulduzlari" жамоаси - 70 балл;

НЎА ва А цехининг "Afandining jiyanlari" жамоаси - 75 балл;

Уй-жойдан фойдаланиш хизматининг "SHGKM CITY" жамоаси - 73 балл;

Буғ газ ҳаво таъминоти цехининг "ENERGY" жамоаси - 84 балл.

Танлов якунида иштирок этган жамоа аъзоларига мажмуа маъмурияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, ушбу беллашувни "Ёшлар куни" тадбири доирасида Шўртан газ кимё мажмуасида бўлиб турган "Ўзбекнефтгаз" АЖ тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар ёшлари ҳам томоша қилишди ва бир олам завқ олдилар.

Фотолавҳалар:

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|