Мажмуада соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш борасида бажарилаётган ишлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.10.2020 йилдаги ПФ-6099-сон "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисидаги" Фармонига мувофиқ ишлаб 2022 йилда Корпоратив алоқалар ва ижтимоий ривожлантириш хизматининг йиллик иш режасига кўра мажмуа ишчи ходимлари ўртасида йил давомида мини футбол, онлайн шахмат, шашка мусобақалари тур сифатида ўтказиб келинмоқда.
Қолаверса, жамиятнинг ҳар бир бўлим, бўлинмаларнинг кўпчилигида стол тенниси учун ва енгил атлетиканинг кўплаб элементларини амалга ошириш учун имкониятлар яратилган бўлиб, ҳозирги кунда ишчи-ходимлар иш вақтидан ташқари вақтда ушбу спорт анжомларидан самарали фойдаланишмоқда.
Корпоратив алоқалар бўлими томонидан тузилган ишчи гуруҳ ёрдамида, ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасидаги фикрларини мунтазам ўрганилиб, гуруҳ томонидан хизмат раҳбариятига тегишли тартибда хулосалар киритган ҳолда, ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда янгича ёндошувларга асосланган амалий ҳаракатларни бажаришида кўмаклашиб келинмоқда.