July 27

Этилен цехидаги муҳим ускуна таъмирланди ва технологик тўхталишлар олди олинди

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Этилен ишлаб чиқариш цехида жойлашган муҳим ускуналардан бири — Газларни ажратиш қурилмасидаги ЕА-1706 А/Б/С иссиқлик алмашиниш аппаратлар мажмуасининг А ва С аппаратларида навбатдан ташқари таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Мазкур ускуна мажмуага келаётган хом-ашё газини айланма сув орқали совутиш учун хизмат қилиб, сўнгги пайтларда хом-ашё гази таркибида нордон газлар — СО₂ ва H₂S миқдори лойиҳада кўрсатилган меъёрдан юқорилиги кузатилаётганлиги сабабли, ускунада бир неча марта газ сизиш ҳолатлари кузатилди.

Юзага келган муаммони бартараф этиш мақсадида мажмуа мутахассислари томонидан жараён таҳлил этилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада С апаратининг эски қувурлар боғламини бутунлай алмаштиришга ва А апаратида таъмирлаш ишлари амалга оширилишига қарор қилинди.

2025 йил 23 июль куни мажмуа раҳбарияти томонидан берилган фармойишга асосан таъмирлаш ишларини амалга ошириш бошлаб юборилди. 3 кун давом этган таъмирлаш жараёнида С аппаратига янги ва мустаҳкам қувурлар боғлами ўрнатилди, А аппаратида эса зарур таъмир ишлари бажарилди. Техник тадбирлар якунланганидан сўнг, ускуналар қайта ишга туширилди.

Бу амалий чоралар натижасида цехда технологик тўхталишларнинг олди олиниб, ишлаб чиқариш жараёнининг барқарорлиги таъминланди ва айни вақтда кунлик режа кўрсаткичлари белгиланганидан ортиқ даражада бажарилмоқда.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|