December 1, 2023

"Шўртан ГКМ" МЧЖда 40 ёшдан катталар ўртасида ташкил этилган "Мустақиллик кубоги-2023" мини футбол турнири ўз якунига етди

Шўртан газ кимё мажмуасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оммавий спорт турларини ривожлантириш, қолаверса цех, хизмат, тармоқ ва бўлимлараро жамоавий муҳитни янада яхшилаш мақсадида ҳамда Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами муносабати билан 40 ёшдан катта бўлган ходимлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича ташкил этилган "Мустақиллик кубоги-2023" турнири ўз якунига етди.

Турнирда мажмуанинг турли хил цех, тармоқ, хизмат ва бўлимларидан ташкил топган 8 та жамоа иштирок этди.

Қизғин курашлар остида ўтган мазкур мусобақада Ички сув таъминоти, Ташқи сув таъминоти, Электр таъминоти цехлари ва Бош энергетик хизматининг бирлашган "ENERGETIK" жамоаси 1-ўринни, Уй-жойдан фойдаланиш хизмати, Ижтимоий ривожлантириш хизмати, Омборларни бошқариш хизматининг бирлашган "SHGKM CITY" жамоаси 2-ўринни, "Қаршитермопласт" цехи ва Автотранспорт билан таъминлаш хизматининг бирлашган "AVTOPLAST" жамоаси 3-ўринни эгаллади.

Мусобақа якунига бағишланган тадбирда мажмуа маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитаси томонидан ғолиб ва совриндорларга ташаккурнома ва пул мукофотлари топширилди.

Шунингдек ушбу мусобақада бир қанча номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорлар ҳам тақдирландилар:

Турнирнинг энг яхши дарвозабони - ҚУРБОНОВ ШАВКАТ - "AVTOPLAST" жамоаси;

Турнирнинг энг яхши ҳимоячиси - АХМЕДОВ ЖАСУР - "ENERGETIK" жамоаси;

Турнирнинг энг яхши ҳужумчиси - ЖАББОРОВ ХУРШИД - "AUP" жамоаси.

Турнирнинг энг яхши ўйинчиси - ЧОРШАНБИЕВ ЭСОН - "SHGKM CITY" жамоаси;

Турнир тўпурари - АСЛАНОВ ШУХРАТ - "AUP" жамоаси.

Мусобақа ва тақдирлаш маросимидан фотолавҳалар:

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|