February 21, 2023

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Сувни тежовчи технологияларни лойиҳалаш ва жорий этиш хизмати томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби

Республикамизнинг Амударё ва Сирдарё ҳавзаларига боғлиқ ҳудудларида қишлоқ хўжалиги экинларини кафолатли сув билан таъминлашда бир неча йиллардан буён кескин сув танқислиги кузатилиб келинмоқда.

Шу боисдан, бугунги кунда юртимизда сув танқислигининг салбий оқибатларини юмшатиш, қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сувни иқтисод қилувчи ва экинларни суғоришда илғор усуллардан ҳисобланган томчилатиб суғориш технологияларни жорий қилиш ва қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ва сифатли маҳсулот етиштириш бўйича бир қатор самарали лойҳалар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ўтган 2022 йилда "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Сувни тежовчи технологияларни лойиҳалаш ва жорий этиш хизмати томонидан ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Сувни тежовчи технологияларни лойиҳалаш ва жорий этиш хизмати томонидан, 2022 йилда умумий қиймати 28,628 млрд сўмлик томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимларини ўрнатиш учун лойиҳа ва смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосалари олинди. Ушбу лойиҳа ва смета ҳужжатлари ички имкониятлардан фойдаланган ҳолда, Сувни тежовчи технологияларни лойиҳалаш ва жорий этиш хизматининг ўзи томонидан ишлаб чиқилгани учун 572,5 млн сўм маблағ иқтисод қилиб қолинди.

Сувни тежовчи технологияларни лойиҳалаш ва жорий этиш хизмати орқали пудратчи ташкилотларга 5,492 млрд сўмлик полиэтилен труба ва бутловчи маҳсулотлари реализация қилинди.

Хизматда мавжуд бўлган асбоб-ускуналардан самарали фойдаланган ҳолда, ички имкониятдан келиб чиқиб, хизматнинг малакали мутахассис ва ишчи ходимлари томонидан 3,296 млрд сўм қийматдаги лойиҳанинг монтаж ишлари амалга оширилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 400 гектардан ортиқ  майдонда 95228 та мевали ва манзарали кўчатларга сувни тежовчи технологияси жорий қилинди. 

Бундан ташқари, хизматнинг малакали мутахассислари томонидан Республикадаги кўплаб пудратчи корхона ва ташкилотлар, кластер ва фермерларга жорий этилаётган сувни тежовчи технологияларнинг афзалликлари, технологиялардан самарали фойдаланиш ва қўллаш, сув ресурсларини тежаб, юқори ҳосилдорликка эришиш сир асрорлари ўргатиб борилмоқда.

Шунингдек, мажмуа томонидан пудратчи корхона ва ташкилотлар, кластер ва фермер хўжаликларидан тушаётган талаб ва таклифларни инобатга олган ҳолда 2023 йилда Сувни тежовчи технологияларни лойиҳалаш ва жорий этиш хизмати орқали шартнома асосида 50 млрд сўмлик 1000 гектар пахта ва 1000 гектар боғга томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Ушбу режалаштирилган ишлар орқали полиэтилен труба маҳсулотлар реализациясидан 10 млрд сўмлик, лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашдан 1,25 млрд сўмлик, бошқа харажатлардан 11,315  млрд сўмлик маблағлар фойда қилиниши кутилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Республикамизда ҳозирги кунда сув ресурслари йилдан йилга камайиб бораётгани ва қурғоқчиликни олдини олиш мақсадида, ҳамда яшил макон ва яшил ҳудудларни ташкил қилиш, пахта ва полиз экинларни ҳосилдорлигини ошириш учун, Сувни тежовчи технологияларни лойиҳалаш ва жорий этиш хизматига талаб йилдан-йилга ошиб бормоқда. 

"Шўртаг газ кимё мажмуаси" МЧЖ томонидан кўплаб пудратчи корхоналар, кластер ва фермер хўжаликлардан тушадиган буюртмаларни ҳамда ички ва ташқи бозорларни талаб-таклифларини ўрганиб чиқиб, мажмуага қарашли "Қаршитермопласт" цехида ишлаб чиқариш имконияти борлигини ҳисобга олиб, келажакда самарали ва фойда келтира оладиган қуйидаги полиэтилен труба ва бутловчи маҳсулотларни маҳаллийлаштириб 2023 йилдан бошлаб босқичма-босқич ишлаб чиқариш борасида ҳам кенг қамровли изланишлар олиб борилмоқда.

Маълумот учун, “Шўртан ГКМ” МЧЖ томонидан, Сувни тежовчи технологияларни лойиҳалаш ва жорий этиш хизматига 2021 йил 20 апрелда №АЛ-001746 рақамли Республика ҳудуди бўйлаб «Сув хўжалиги қурилиши учун объектлар ва комплекслар лойиҳа ва смета ҳужжатларини яратиш, шу жумладан уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш фаолият турлари билан шуғулланиш» га лицензия олинган.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|