July 30

"Шўртан ГКМ" МЧЖда “Кибер маданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида семинар ташкил этилди

Хабарингиз бор, вилоятимиз бўйлаб 1 июлдан 30 июлгача "Кибер маданиятни юксалтириш ойлиги - Cyber month Qashqadaryo" тарғибот ойлиги ўтказилмоқда.

Ойлик доирасида "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ маъмурияти ҳамда Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси кибержиноятчиликка қарши курашиш бўлими ҳамда Ғузор тумани ички ишлар бўлими вакиллари ҳамкорлигида мажмуа ходимларининг кибер-саводхонлигини ошириш мақсадида киберхавфсизлик бўйича семинар ташкил этилди.

Семинарда кибер маданиятни юксалтиришнинг долзарб аҳамияти, мазкур ойликдан кўзланган мақсад ва моҳият ҳақида сўз борди.

Семинар давомида ҳозирги ривожланиб бораётган ахборот технологиялари асрида ҳаётнинг барча жабҳаларида компьютер ва рақамлаштирилган турли хил техникалар оммалашаётгани, афсуски, бундан ғараз мақсадда фойдаланувчилар ҳам ортиб бораётгани, натижада содир этилаётган жиноятлар орасида интернет ва компьютер технологиялари билан боғлиқ ҳолатлар нисбати кескин ошиб кетаётгани таъкидлаб ўтилди.

Шу сабабли Фуқароларнинг кибер жиноятлар қурбонига айланишининг олдини олиш ҳамда кибер жиноятларга қарши курашишда фуқароларда “кибергигиена”ни шакллантириш зарурлиги ва бу борада ҳамкорликда иш олиб боришлик тушунтирилди.

Шунингдек, “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖнинг ахборот инфратузилмасида ахборот ва киберхавфсизлик таъминланганлиги ҳолати бўйича ҳамда ушбу талабларни мазмун моҳияти тўғрисида маълумотлар берилди.

Савол-жавоб руҳида ўтган семинарда мажмуа ишчи-ходимлари мутахассислардан ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олишди.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|