ШГКМ ишчи-ходимлари миллий кураш спорт тури бўйича бўлиб ўтган турнирда ғолиблар сафида бўлишди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги "Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4881-сонли қарорига мувофиқ, давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида кураш спорт тури бўйича "Ўзбек полвони" республика мусобақасини ташкил этиш чора-тадбирлари белгилаб бўлиб, турнинг Ғузор тумандаги баҳсларида Шўртан газ кимё мажмуасининг ҳам турли вазндаги бир нечта ишчи-ходимлари иштирок этишди.
Қувонарлиси, иштирокчилар орасида -81 кг вазн тоифасида иштирок этган Геолог спорт соғломлаштириш маркази қўриқчиси Жиянов Фаррух мусобақанинг 3 ўринига лойиқ кўрилди.
90 кг вазн тоифасида иштирок этган Электр таъминоти цехи ходими Алиев Дилшод мусобақанинг 3 ўринига сазовор бўлди.
Мажмуамизда ҳам бўлиб ўтадиган кўплаб спорт тадбирлари совриндори ўзбекнинг ҳақиқий алп ўғлони Маҳаммаджон Мусурмонов эса +100 кг вазн тоифасида турнирнинг 2 ўринига муносиб кўрилди.
Спортчиларимизнинг келгуси фаолиятларига ҳам омад ва муваффақият ёр бўлишини ҳамда кураклари ерга тегмаслигини тилаб қоламиз!