"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда "Навруз" умумхалқ байрами муносабати билан "Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки" шиори остида ҳашар уюштирилди
"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда "Навруз" умумхалқ байрами муносабати билан "Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки" шиори остида ҳашар бўлиб ўтди.
Наврўз умумхалқ байрамига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида мажмуа ишчи-ходимлари, жорий йилнинг 18 март куни эрта тонгдан бирдам бўлиб, мажмуага тегишли ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб боришди.
Ҳашар давомида мажмуа ҳудуди ва унга қарашли барча объектларда гул ва дарахт кўчатлари экиш, дарахт ва буталарга шакл бериш, қудуқлар ва ариқлар ичини тозалаш, йўл чети тўсиқларини (бардёрлар) оқлаш, қурилмалар ҳудуди ва атрофини тозалаш ишлари амалга оширилди.
Янгиланиш ва яшариш байрами "Навруз" арафасида ўтган ушбу тадбирлар халқимиз юксак ватанпарварлик туйғуси, яратиш ва бунёдкорлик завқи билан яшаётганини, буюк келажак, фаровон ҳаёт барпо этишга интилаётганини яна бир карра намойишидир.