“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда 2025 йилнинг биринчи ярим йиллик фаолияти таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
Йиғилишда 2025 йил биринчи ярим йиллик давомида амалга оширилган ишлар – ишлаб чиқариш режа кўрсаткичларининг бажарилиши, меҳнат ва экологик хавфсизлик, ишчи-ходимларга қулай меҳнат шароитларини яратиб бериш, меҳнат муносабатлари ва ходимлар мурожаатлари таҳлили ҳамда соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари ҳолати кўриб чиқилди.
Маълумот учун, 2025 йил январь-июнь ойлари учун белгиланган ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши қуйидагича бўлди:
Шунингдек, жорий йил октябрь ойига мўлжалланган технологик таъмирлаш ишларига пухта тайёргарлик кўриш, эҳтиёт қисмлар ва материал техник ресурсларни харид қилиш ҳолати, мутахассислар шайлиги, махсус транспорт ва моддий-техник таъминот масалалари муҳокама этилди.
Йиғилишда меҳнат шароитларини яхшилаш, жароҳатланиш ҳолатларининг олдини олиш, соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик чораларини кучайтириш юзасидан амалга оширилган чора-тадбирлар таҳлил қилинди. Турли даражадаги текширувларда аниқланган камчиликларни белгиланган муддатларда бартараф этиш зарурлиги таъкидланди.
Йиғилиш якунида, келгусида амалга оширилиши зарур бўлган ишлар бўйича Бош директор томонидан қуйидагича кўрсатма ва топшириқлар берилди:
- Технологик қурилмаларни бир маромда узлуксиз ишлашини таъминлаш орқали йиллик ишлаб чиқариш режа кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича доимий назорат ўрнатиш;
- 2025 йил октябрь ойида режалаштирилган жорий таъмирлаш ишларига пухта тайёргарлик кўриш, олиб борилаётган ишлар тўғрисида, таъмирлаш чора-тадбирининг ижро ҳолати юзасидан доимий равишда раҳбариятга таҳлилий ҳисоботларни тақдим этиш ҳамда таъмирлаш ишларида зарур бўладиган эҳтиёт қисмлар, ускуна ва материаллар харидларини сентябрь ойигача якунлаш;
- Мажмуада 2025 йил 1 ярим йиллик давомида ўтказилган турли поғона текширувлари натижасида аниқланган камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш чораларини кўриш;
- Куз-қиш мавсумига тайёргарлик режасини янгилаш ва уни комплекс асосда амалга ошириш;
- 2025 йил учун тасдиқланган қурилиш ва таъмирлаш манзилли рўйхати бўйича ишларни жадаллаштириш;
- Келгуси мавсумда сувни тежовчи технологияларни жорий этиш лойиҳаларига пухта тайёргарлик кўриш. Лойиҳа учун зарур тегишли харид жараёнларини режалаштириш;
- Ижро интизомига риоя этиш.