"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Бошқарув аппаратида қиш мавсумини беталофат ўтказиш масалаларига оид йиғилиш ўтказилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини бажариш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишда берилган кўрсатмалар асосида “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда қиш мавсумини беталафот ўтказиш, ишлаб чиқариш кўрсаткичларнинг бажарилиши ҳамда йил якунига қадар амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар бўйича белгиланган устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда энг асосий масала қиш мавсумини беталофат ўтказиш экани таъкидланиб, корхона миқёсида узлуксиз 24 соат давомида кучайтирилган режимда иш ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди. Корхонадаги ҳар бир йўналишда алоҳида “Оператив штаб" ташкил қилиниши бўйича топшириқлар берилди.
Шунингдек, ушбу йиғилишда электр энергияси истеъмолини камайтириш юзасидан ҳам алоҳида топшириқлар берилди ва ушбу чора-тадбирлардан кўзланган асосий мақсад ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Белгиланган чора-тадбирлар асосида шу куннинг ўзида корхонадаги ҳар бир йўналишда технологлар ва бошқа мутахассислардан иборат “Оператив штаб” ташкил қилиниб, 24 соат давомида навбатчилик ташкил этилди ва мажмуанинг ишлаб чиқариш жараёнларини узлуксизлигини қатъий назорат қилиш ҳамда фавқулодда узилишларнинг олдини олишга қаратилган барча қўшимча эҳтиёт чоралари кўрилди.