March 1, 2022

Эндиликда "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан Ғузор ҳамда Деҳқонобод туманларида ташкил этилган ўқув курсларида фуқаролар янги турдаги касб-ҳунарларни эгаллашлари мумкин

Маълумки, давлатимиз раҳбари Қашқадарёга сафари чоғида вилоятдаги ишсиз ёшларни касб-хунарга ўқитишнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖга кўрсатма ва топшириқлар берган эди.

Шундан сўнг, ушбу топшириқлар ижроси тез фурсатларда амалиётга тадбиқ қилиниб, бир қатор вазирликлар ва масъул ташкилотлар ҳамкорлигида ишлар бошлаб юборилди ва натижада, вилоятнинг Ғузор ҳамда Деҳқонобод туманидаги аҳолининг ишсиз ва иш қидираётган қатламини касбга тайёрлаш ва уларнинг малкасини ошириш бўйича турли ўқув курслари ташкил этилди ва мутахассислар томонидан ишлаб чиқиш дастури асосида Шўртан газ кимё мажмсуасида амалий тажрибалар оширилмоқда.

Айни кунларда эса, ушбу лойиҳанинг кейинги босқичига старт берилди ва унда курс тингловчилари махсус график асосида назарий, амалий ҳамда якуний назоратда таҳсил олиб, жорий йилнинг апрель-май ойларига қадар ўқув курсини тамомлашади.

Бундан ташқари, мазкур ўқув марказларида таҳсил олиш истагини билдирган фуқароларга янада қулайликлар яратиш мақсадида, Шўртан газ кимё мажмуаси томонидан қўшимча замонавий касбларга ўқитиш ва ўргатиш бўйича ишлар режага киритилди.

Яъни, лойиҳанинг кейинги босқичида IТ саводхонлиги, бухгалтерия, тикувчилик, дурадгорлик, иссиқхона ва гулчилик каби бир қатор йўналишлар бўйича фуқаролар малакали мутахассилар томонидан ўқитилади.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|