February 24, 2023

"Шўртан ГКМ" МЧЖ раҳбар ходимлари, мутахассислари ва муҳандис-техник ходимлари навбатдан ташқари аттестатциядан ўтказилмоқда

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ нинг 2019 йил 25 октябрда тасдиқланган "Бошқарув аппарати муҳандис-техник ходимлари ва бош мутахассислар ҳамда цех, тармоқ, хизмат ва бўлим бошлиқлари ва мутахассисларини билим синовлари бўйича аттестациядан ўтказиш" тўғрисидаги Низомига мувофиқ, шунингдек 05.01.2023 йилда ўтказилган Бошқарув аппарати йиғилиши баённомаси ижросини таъминлаш ҳамда мажмуа муҳандис-техник ходимлари, мутахассислари меҳнатининг самарадорлигини ошириш ва касбий малакаларини баҳолаш, бажариб турган вазифаси (лавозими) га лаёқатлилигини аниқлаш мақсадида 2023 йил 9 февраль кунидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ навбатдан ташқари аттестация ўтказилмоқда.

Аттестация имтиҳонлари жорий йилнинг 13 апрел кунигача ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида тайинланган комиссия аъзолари орқали 7 гуруҳга бўлинган ҳолда ўтказилмоқда. Бугунги кунгача мажмуанинг жами 313 нафар муҳандис-техник ходимлари ва мутахассислари аттестациядан ўтказилди.

Мажмуа ходимларини навбатдан ташқари аттестациядан ўтказишдан асосий кўзланган мақсад, уларнинг ўз касбига муносиблиги даражасини холисона баҳолаш, белгиланган малака талабларига мувофиқлигини, зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш имконияти мавжудлигини аниқлаш ҳамда билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилгандир.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|