ШГКМ ишчи хизматчиларининг АКТ бўйича саводхонлигини оширишга қаратилган ўқув семинари ташкил этилди
"Ахборот асри" дея аталаётган замонимизда, айни кунларда ташкилотлар фаолиятини компьютер технологияларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Кундан кунга ривожланиб оптималлашиб бораётган дастурий таъминот тизимларидан бохабар бўлиш, улардан фойдалана олиш кўникмаларини ўзлаштириш... Буларнинг барчаси учун ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона ташкилотларда муқобил ечим вариантлари ҳозирланган.
"ШГКМ"МЧЖнинг 2021-2022 йилларда “Рақамли трансформация қилиш дастури” доирасида “Ишлаб чиқариш корхоналарини рақамлаштириш ва 1С ERP (Корхона ресурсларини бошқариш) дастурини ўрганиш” бўйича ўқув курсини ташкил этиш мақсадида, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари Университетнинг Қарши филиали билан тузилган шартномага мувофиқ, олийгоҳнинг малакали мутахассислари томонидан мажмуа ишчи хизматчилари учун 48 соатлик ўқув семинари ташкил этилди.
Ўқув семинари давомида ишчи хизматчилар:
✅ Корхонани Рақамли трансформациялаш ҳақидаги умумий тушунчалар билан;
✅ «1C: Документооборот 8” дастуридаги чиқувчи ташқи ҳужжатларга маълумотни тезкор аниқлайдиган QR-Code тизимини жорий этиш ва шунга ўхшаш кўплаб керакли мавзулардаги муҳим кўникмаларни ўзлаштирдилар.
Шунингдек, ўқув давомида ШГКМдаги тармоқ ва хизматлар учун юқоридаги дастурий таъминот тизимларининг ўзига хосликлари ва уларни амалиётга татбиқ этиш орқали эришилиши мумкин бўлган ютуқлар ҳақида тушунчалар берилди.
Ўқув семинари якунида иштирокчиларга семинарни ташкил этган олийгоҳ мутахассис ўқитувчилари томонидан сертификатлар топширилди.