November 6

"Қувноқ спорт-2024" мусобақасида ғолиблар аниқланди 

Шўртан газ кимё мажмуасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оммавий спорт турларини ривожлантириш, қолаверса цех, хизмат, тармоқ ва бўлимлараро жамоавий муҳитни янада яхшилаш мақсадида ҳамда "11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни" муносабати билан "Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун!" шиори остида мажмуа хотин-қизлари ўртасида "Қувноқ спорт-2024" мусобақаси бўлиб ўтди.

Дастлаб, мутасадди ходимлар ва мусобақада иштирок этиш истагида талабнома тақдим этган мажмуанинг турли хил цех, тармоқ, хизмат ва бўлимларидан ташкил топган 12 та жамоа вакиллари иштирокида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди ва жамоалар 6 та жуфтликка сараландилар.

Сунг мусобақага старт берилиб, жамоалар олимпик тарзда ўтказилган саралаш босқичларида ўзаро беллашдилар. Қизғин ва юқори кайфиятда бўлиб ўтган мусобақа якунида, барча босқичларда рақибларини бирин-кетин мағлуб этган мажмуа Уй-жойдан фойдаланиш хизматининг "УЖФХ" жамоаси биринчи ўринни, мажмуа иш юритувчиларидан иобарат "Иш юритувчи" жамоаси иккинчи ўринни ва Кўкаламзорлаштириш тармоғининг "Кўкалам" жамоаси учинчи ўринни эгалладилар.

Мусобақа якунига бағишланган тадбирда "Шўртан ГКМ" МЧЖ Бош директори Шухрат Асланов сўзга чиқиб, мусобақа кўтаринки руҳда ўтганлигини алоҳида таъкидлагани ҳолда ушбу мусобақада иштирок этган ва ташкилий ишларда кўмаклашган барчага ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.

Тадбир сўнгида мажмуа маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитаси томонидан ғолиб ва совриндорлар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Уй-жойдан фойдаланиш хизматининг "УЖФХ" жамоаси
Мажмуа иш юритувчиларидан иобарат "Ишюритувчи" жамоаси
Кўкаламзорлаштириш тармоғининг "Кўкалам" жамоаси

Шунингдек, мусобақада иштирок этган барча иштирокчиларга ҳам мажмуа маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Мусобақа финали ва тақдирлаш маросимидан фотолавҳалар:

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|