"Шўртан ГКМ" МЧЖ Халқаро стандартлар бўйича аудитдан ўтказилди
19-23 август кунлари “Шуртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда “Management Certification” МЧЖ аудиторлик компанияси томонидан, мажмуа Интеграциялашган бошқарув тизимининг "ISO 9001:2015", "ISO 14001:2015", "ISO 45001:2018" ва "ISO 50001:2018" халқаро стандартлари талабларига мослигини тасдиқлаш мақсадида қайта сертификатлаш аудити ўтказилди.
Аудит давомида “Management Certification” МЧЖ аудиторлари жамоаси томонидан мажмуанинг таркибий бўлинмаларида жорий этилган амалдаги ҳужжатлар ва жараёнлар кузатувдан ўтказилди.
Аудит давомида аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилиб, тегишли тузатишлар амалга оширилди.
Аудит якунида ўтказилган йиғилишда етакчи аудитор Бобур Исраилов томонидан мажмуада ўрнатилган тизим ҳаққоний равишда Республиканинг етакчилари қаторидан ўрин эгаллаганини, мутахассисларнинг малакаси ва лаёқати юқори эканлигини, бу ўз навбатида аудит жараёнининг ўтказилишида қийинчиликлар юзага келмаслигида муҳим ўрин тутганлиги эътироф этилди.
Шунингдек, Б.Исраилов аудит давомида қўпол хато ва камчиликлар аниқланмагани алоҳида таъкидлаб, ўзи ва аудиторлар жамоаси номидан мажмуада ўрнатилган тартибни юқори баҳолаб эътироф этди.
Якунда аудиторларнинг хулосасига кўра “Шуртан ГКМ” МЧЖ Интеграциялашган бошқарув тизимининг "ISO 9001:2015", "ISO 14001:2015", "ISO 45001:2018" ва "ISO 50001:2018" халқаро стандартлари талабларига тўла мослиги ва мажмуага тегишли сертификатларни бериш тавсия этилиши маълум қилинди.