"Шўртан ГКМ" МЧЖ 2023 йил январ-декабрь ойларида энг кўп солиқ тўлаган топ-20 корхонадан бири сифатида қайд этилди
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси томонидан эълон қилинган расмий ҳисоботларга кўра, "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ 2023 йил январ-декабрь ойларида ишлаб чиқариш соҳасида энг кўп солиқ тўлаган топ-20 корхоналар рўйхатидан жой олди.
2023 йилнинг январ-декабрь ойларида Корхона томонидан давлат бюджетига 739,5 млрд. сўм миқдоридаги солиқ тўловлари амалга оширилган бўлиб, 20 та корхона орасида 7-ўринда қайд этилди.
Маълумот учун, мажмуада 2023 йил давомида 4 млрд 151 млн м³ хом-ашё газини (режага нисбатан 103,6 фоиз) чуқур қайта ишлаш орқали, 3 млрд 480 млн м³ тозаланган табиий газ (режага нисбатан 103,1 фоиз), 103,5 минг тонна газ конденсати (режага нисбатан 108,4 фоиз), 117,9 минг тонна суюлтирилган газ (режага нисбатан 110,2 фоиз), 908 тонна олтингугурт (режага нисбатан 113,5 фоиз)ва 131,9 минг тонна полиэтилен (режага нисбатан 105,5 фоиз) маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ва мажмуа ишлаб чиқариш режа кўрсаткичлари ортиғи билан бажарилди;
Шунингдек, 128.32 минг тонна полиэтилен маҳсулоти (режага нисбатан 109.7%), 117.06 минг тонна суюлтирилган газ (режага нисбатан 102.7%) сотилди. Шу билан бирга аҳоли маиший эҳтиёжлари учун йил давомида 112.57 минг тонна суюлтирилган газ маҳсулоти етказиб берилди.
Бундан ташқари, 4.48 минг тонна суюлтирилган газ ва 655 тонна олтингугурт маҳсулоти биржа савдолари орқали реализация қилинди, 895481 п.м. ҳар хил диаметрдаги полиэтилен қувур маҳсулотлари, 14034 дона фитинглар, 888600 п.м. томчилатиб суғориш тизими шланглари (ва деталлари), 14135 кв.м алюмин композит панеллар, жами 11547 дона полиэтилен яшиклар ва канистралар истеъмолчиларга етказиб берилди.