January 13, 2023

Шўртан газ кимё мажмуасида 14 январь - "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

Шўртан газ кимё мажмуасида Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинларига қарашли 99750 ҳамда 99150-сонли ҳарбий қисм хизматчилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда 14 январь - "Ватан ҳимоячилари куни"га бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Байрам муносабати билан ташкил қилинган тадбир Ватанимиз мадҳиясининг тантанавор жаранги билан очиб берилди.

Тадбир Ватанимиз посбонлари, миллий армиямиз шижоати ва матонати акс этган видеороликлар намойиши ҳамда "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Бош директорининг биринчи ўринбосари Ш.Эшмуродов, тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигига қарашли 99150-сонли ҳарбий қисм командири полковник Р.Абдуллаев, 99750-сонли ҳарбий қисм командири подполковник Ш.Қурбонов, Жанубий Ғарбий Махсус Ҳарбий Округи фахрийлар кенгаши раиси подполковник Ш.Мадиев ҳамда Фахрийлар кенгаши аъзоси полковник Т.Шукуровнинг табрик сўзлари билан давом этди.

Байрам тадбирида фидокорона хизматлари учун 99750 ҳамда 99150-сонли ҳарбий қисмнинг бир гуруҳ хизматчилари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги муносабати билан ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Шунингдек, тадбир давомида мажмуада узоқ йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ Афғон уруши қатнашчилари ва ҳарбийлар Шўртан газ кимё мажмуаси маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитаси томонидан пул мукофоти ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан ҳам тақдирланди.

Тадбир нафақат яхши фикрлар, тилаклардан балки, қувноқ ва шўх куй-қўшиқларга бой ўтди. Аввало ҳарбийча садолар остида янграган қўшиқларга ҳамоҳанг тарзда давом этган тароналар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Байрам тадбири давомида 99750 харбий қисм фахрий қоровул бўлинмаси томонидан махсус саф элементларининг моҳирона намойиши иштирокчиларга ўзгача ғурур ва завқ бағишлади.

14 январь — "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан бўлиб ўтган тадбирдан фотолавҳалар:

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|