December 24, 2024

Шўртан газ кимё мажмуасида "Конституция бурчаги" ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Ф-53-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Шўртан газ кимё мажмуасида "Конституция бурчаги" ташкил этилди.

Ушбу ташкил этилган бурчакда Давлатимиз Конституцияси ва рассом Д.Назаровнинг Конституция моддаларини мазмунан ёритиб беришга кўмаклашувчи суратлари жой олган.

Шунингдек, мажмуада "Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!" шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ва турли хил танловлар ўтказилди.

Фуқароларнинг энг муҳим орзу-интилишлари ва мақсадлари асосий қонун — Конституцияда тўлиқ ифода этилади. Бинобарин, янги таҳрирдаги Конституция халқимиз хоҳиш-иродасини ифода этган халқчил ҳужжатдир. Унда белгиланган ҳар бир модда инсон шаъни, қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланиши кафолатидир. Шунинг учун конституцион саводхонлик муҳим аҳамиятга эга.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|